2020 йилдаги Давлат дастури ижроси: Ҳукумат томонидан бу борада нима ишлар қилинган?

5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Кун тартибидаги масалалар қаторида, жумладан, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди. Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар берди senat.uz сайти.

Ялпи мажлисда таъкидланганидек, Давлат дастури доирасида қабул қилинган жами ҳужжатлар сони 170 тани ташкил этади. Шундан:

  • давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича – 20 та;
  • қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида – 13 та;
  • иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишида – 63 та;
  • ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида – 53 та;
  • хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишида 21 та ҳужжат қабул қилинган.

Ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 101,6 фоизни, шундан, саноат – 100,7 фоизни, хизматлар – 102,3 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги –103,0 фоизни ташкил қилган.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятининг пандемия шароитида чекланиши 2020 йилда савдо айланмасига ҳамда хизматлар соҳасининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатган. Жумладан, савдо айланмаси ҳажми 194,8 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 103,2 фоизга бажарилган.

Жами хизматлар ҳажми 218,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 102,3 фоизга ўсган. Молия соҳасида 25,6 фоиз, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида 115,3 фоиз, таълим соҳасида 7,4 фоиз кўрсатилган хизматларда юқори ўсиш қайд этилган.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн. 962 млрд. сўм, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн. 423 млрд. сўм, корхоналарни молиявий кўллаб-қувватлашга 2 трлн. 485 млрд. сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн. 340 млрд. сўм, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн. 22 млрд. сўм, маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд. сўм миқдорида маблағлар сарфланган.

Ҳисобот даврида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан 9,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилган.

2020 йилда 197 та йирик лойиҳа ишга туширилган. Натижада жами 38 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга, Давлат дастурининг 58 та банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари масъул идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, 20 та банднинг ижро муддати узайтирилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech