Хотин-қизлар ҳуқуқлари

Тенглик ва камситилмаслик 1945 йилда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар ташкилоти Низомининг асосий тамойилларидандир. Аёллар ҳуқуқлари – инсон ҳуқуқлари бўлганлиги сабабли, аёллар барча инсон ҳуқуқларига эга ва улардан фойдаланади. Шу маънода, гендер тенглиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий қадриятларидан  бири бўлиб, жинсий камситиш деярли барча инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги  шартномаларида тақиқланган.

Зўравонликларсиз яшаш ҳуқуқи, жисмоний ва руҳий саломатликнинг энг юқори даражасига эришиш ҳуқуқи, таълим олиш ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи, тенг иш ҳақи олиш ҳуқуқи ва бошқа барча инсон ҳуқуқлари жинсидан қатъи назар аёллар учун таъминланиши керак. Бироқ, бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёллар ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишда камситишларга дуч келишда давом этмоқдалар. Гендер тенгсизлиги аёллар ва қизларга салбий  таъсир кўрсатадиган кўплаб муаммоларнинг сабабчиси ҳисобланади. Булар маиший ва жинсий зўравонлик, иш ҳақининг пастлиги ёки ишга жойлашишдаги муаммолар, таълим олиш ва бошқалар бўлиши мумкин.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларatsiяси шунчаки асосий тамойилларни белгилайди, Аммо фақат шунинг ўзи билан аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳақиқий таъминлашга эришиб бўлмасди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ушбу бўшлиқни тўлдириш учун қилинган қадамлардан бири 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CЕDAW) эди. Аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция сифатида танилган ушбу ҳужжат, уни ратификatsiя қилган давлатларга маданият, жамият, таълим, сиёсат ва қонунчилик соҳаларида аёлларнинг камситилишини бартараф этиш мажбуриятини юклайди.

Ўзбекистон Республикаси аёллар ҳуқуқларини ҳар доим таъминлашга алоҳида эътибор беради. Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб, 1995 йил 6 майда БМТнинг Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясига қўшилди. Шунингдек, Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисида, Меҳнат ва касб соҳасидаги камситиш тўғрисидаги конвенциялари ва бошқа халқаро ҳужжатларни ратификatsiя қилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлагши белгиланган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech