Бола ҳуқуқлари

Бола ҳуқуқлари – ҳар бир бола (18 ёшга тўлмаган шахс бола ҳисобланади) ҳеч қандай чеклашларсиз эга бўлиши лозим бўлган ҳуқуқ ва эркинликлардир. Болалар ва ёшлар катталар билан бир хил инсон ҳуқуқларига эга ва бу барча томонидан тан олинади.

Бола ҳуқуқларининг таърифи мантиқан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларatsiясининг асосий ғояларидан келиб чиқади. Унинг алоҳида моддаси болаларга бағишланган. Унда айтилишича, "Оналик ва болалик алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам олиш ҳуқуқини беради". Шундай қилиб, декларatsiяда эълон қилинган барча эркинликларга болаларнинг тенг ҳуқуқлилигини тан олган ҳолда, халқаро ҳамжамият болаларга қўшимча ёрдам ва қўллаб-қувватлаш зарурлигини тан олади. Яъни, болалар ўзларининг махсус эҳтиёжлари, шунингдек эксплуатatsiя ва суиистеъмолликларга нисбатан заифлиги туфайли қўшимча ҳуқуқларга эга.

10 йил давомида (1979 йилдан 1989 йилгача) БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясида иштирок этган дунёнинг кўплаб мамлакатлари мутахассислари бола ҳуқуқлари тўғрисидаги янги ҳужжатнинг матнини ишлаб чиқдилар, унда боланинг жамиятдаги ҳаётининг барча жабҳалари максимал даражада ҳисобга олинади. 1989 йил 20 ноябрдаБирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинди. Шу билан барча мамлакатлар бутун дунё бўйлаб болалар олдида тарихий мажбурият олдилар. Бу тарихдаги энг кўп ратификatsiя қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича шартномага айланди ва бутун дунё бўйлаб болалар ҳаётининг ўзгартиришга ёрдам берди. Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган.

Конвенция барча болаларнинг асосий инсоний қадр-қимматини ва уларнинг фаровонлиги ҳамда ривожланишини таъминлашнинг долзарблигини тан олади. Конвенцияга кўра, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий принципи – болалар манфаатларининг устуворлигини тан олишдир.

Ҳар бир бола озиқ-овқат, бирламчи тиббий ёрдам ва расмий таълим, ўйин ва дам олиш каби асосий эҳтиёжларга эга бўлган ғамхўр, меҳрибон ҳамда етарли турмуш даражасига эга бўлган оилада ўсиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, ҳар бир бола эътиборсизлик ва зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланган. Ҳусусан, Конституциянинг 78-моддасидан қуйидагича норма ўрин олган:

“Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech