Қабул талаблари

ҚАБУЛ ШАРТЛАРИ ҲАҚИДА

 

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясига қадар қуйидагилар талаб қилинади:

ихтисослик ҳамда чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириши;

диссертация бўйича умумий сони 7 тадан кам бўлмаган илмий иш эълон қилиши, хусусан:

 улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола) ОАK Рўйхатига киритилган илмий нашрларда чоп этилиши;

- диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқиш уч йилгача давом этади.

 

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясига қадар қуйидагилар талаб қилинади:

диссертация бўйича умумий сони 15 тадан кам бўлмаган илмий иш эълон қилиши, хусусан:

- улардан 10 та мақола ОАK Рўйхатига киритилган илмий нашрларда, 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши;

- диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши;

- ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши шарт.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech