Дания муқаддас китоб ёқилишининг олдини олиш йўлларини изламоқда

Данияда кузатилаётган муқаддас китоб ёқиб юборилиши ҳолатлари мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур еказмоқда, вазиятга аралашиш керак, дея баёнот берди ташқи ишлар вазири Ларс Лекке Расмуссен.

“Politiken” нашри хабарида айтилишича, ҳукумат бундай ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун қонуний восита ахтармоқда. ТИВ баёнотида шундай дейилган: –  Сўз эркинлиги Данияда жамиятнинг энг муҳим қадриятларидан биридир. Биз бугун шундай вазиятга дуч келдикки, Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар шу қадар кенг кўлам касб этдики, дунёнинг турли қитъаларида Данияга бошқа давлатларнинг маданияти, дини ва урф-одатини ҳақоратлаш, камситишни тарғиб қилувчи мамлакат сифатида қаралмоқда.  

Содир этилаётган воқеалар Дания хавфсизлигига, биз билан ҳамфикр мамлакатлар манфаатига жиддий зарар етказиши мумкин. Дания ҳукумати айрим шахслар томонидан амалга оширилган чуқур ҳақоратли ва эҳтиётсиз ҳаракатлардан анча узоқ турди. Бу ҳаракатлар экстремистлар учун имконият яратади. Дунёнинг 15 давлати ҳукумати Копенгагенда содир этилган мудҳиш ҳодисаларни қоралаб баёнот берди.  

Бугун Дания ва Швецияда муқаддас китоб ёқилиши билан боғлиқ воқеалар Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида кўриб чиқилади.  

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech