Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига 2020 йил давомида келиб тушган мурожаатлар бўйича М А Ъ Л У М О Т

Хисобот даврида Марказга жами 1394 та (58 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу кўрсатгич 2019 йилга қараганда 38,3% камдир.

1336 та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юборилган, шундан 251 та мурожаат бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Мурожаатларнинг 186 таси (13,9%) фуқаролардан тўғридан-тўғри қабул жараёнида, 1150 таси (86%) алоқа воситалари (асосан почта алоқа тармоғи орқали) келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 876 таси (65,5%) ариза, 454 таси (34%) шикоят ва 6 таси (0,5%) таклифлардир.

Таҳлилларга қараганда энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри – 329 (23,6%);  Қашқадарё– 225 (16,1%); Тошкент вилояти– 208 (14,9%);ва Самарқанд – 119 (8,5%) вилоятларидан келиб тушган.

Ушбу кўрсатгич 2019 йил билан таққослаганда Андижон, Наманган, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида мурожаатларнинг камайиши, 2020 йилда эса Қашқадарё вилояти аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатларнинг кўпайиши кузатилди. 

Мурожаатларнинг 726 (54,3%) таси шахсий, 539 (40%) таси ижтимоий-иқтисодий, 60 таси (4,5%) сиёсий ва 17 таси (1,2%) маданий ҳуқуқларга оид мурожаатларни ташкил қилади.

Марказ томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 409 таси суриштирув ва дастлабки тергов органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан, шунингдек қарорларидан норозилик, 348 таси фуқароларнинг одил судловга оид ҳуқуқларига тааллуқли мурожаатларни, 201 таси маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари қарорларидан, , 172 таси бошқа давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотларининг қарорлари ҳамда мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик ва 77 таси суд қарорлари ижроси билан боғлиқ мурожаатларни ташкил қилади.

Маълумки, Ўзбекистонда одил судловни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Жиноят-процессуал  кодекси ва “Судлар тўғрисида”ги қонуни талабларига биноан фақат судлар томонидан амалга оширилади, уларнинг фаолиятига аралашиш таъқиқланади. Шунингдек, дастлабки тергов ва суриштирув органларининг фаолияти юқори турувчи орган ҳамда прокурорлар томонидан назорат қилиниши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.

Миллий марказ томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2020 йил давомида 58 та мурожаат бўйича фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди, 63 та ҳолатда фуқароларга ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда амалий кўмак берилди, 251 та ҳолатда фуқароларга қонун ҳужжатлари талаблари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.     260 та мурожаатда кўрсатилган фактлар тасдиқланмади.

Бундан ташқари, 2020 йил давомида Миллий марказ томонидан телефон орқали мурожаат қилган 3300 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг суд идораларига ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва бузилган ҳуқуқларини тиклашни сўраб мурожаат қилишлари учун барча ҳуқуқий воситалар етарли даражада деб хисоблаш мумкин.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига биноан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Шунингдек, бу кафолат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 3-моддаси, 23¹-бобида янада мустаҳкамланган.

Суд тизимининг ихтисослашуви (жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий) фуқароларнинг қайси ҳуқуқлари бузилишига қараб тегишли судларга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech