Инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар — муҳокамалар марказида

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси А. Саидов инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан Олий Мажлис палаталари қўшма қарори билан ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Ресубликаси Миллий стратегияси ва унинг “Йўл харитаси” бандларининг ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури (“Йўл харитаси”) бандларининг 2021 йил биринчи чоракдаги бажарилиши ҳолати юзасидан ахборот берилди.

Қайд этилганидек, Миллий стратегиянинг ижроси доирасида “Йўл харитаси”нинг жами 78 бандидан 40 банди бўйича ижро муддати якунланган, шунингдек, ижро муддати якунланмаган 38 та бандни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилаётир.

Қолаверса, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари қабул қилинган. Шунингдек, 3 та янги кодекс лойиҳаси, 7 та амалдаги кодекснинг янги таҳрири лойиҳаси тайёрланиб, уларни қабул қилиш жараёни амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Стратегия доирасида бир қатор миллий ва халқаро даражадаги тадбирлар амалга оширилган.

Тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури бандларининг бугунги кундаги бажарилиши ҳолати юзасидан ҳам бир қатор маълумотлар бериб ўтилди.

Таъкидланишича, ушбу декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастурининг 24 та бандидан 11 та бандида белгиланган вазифалар ўз муддатида тўлиқ бажарилиши таъминланган.

Хусусан, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбияни мустаҳқамлаш, давлат хизматчилари учун инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш, аҳолининг заиф гуруҳларини инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқитиш тизимининг самарадорлигини ошириш, бу бўйича муассасалар билан давлат органлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини ўрнатиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

Иштирокчиларга олиб борилган ишлар билан бир қаторда айрим йўл қўйилган камчилик ва муаммолар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Видеоконференция йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Ш. Бафаев Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи — Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари ҳамда БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 — 2022 йилларга мулжалланган Миллий ҳаракатлар режаси ижросини юзасидан ахборот берди.

Тадбир давомида Олий суд, Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқалар кун тартибида кўрилаётган масалалар юзасидан ўзларининг ахборотларини берди.

Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан Парламент комиссиясининг тегишли баённомаси тузилди.

Манба: parlament.gov.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech