СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 август кунлари Венгрияга амалий ташрифи халқаро экспертлар диққат марказида бўлди.
Ван Хань,“Чен Кунь” бизнес мактаби лойиҳа раҳбари (Хитой):
— Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон кейинги йилларда барча давлатлар билан савдоиқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Бунинг шарофати билан Европа йўналишидаги ҳамкорликда катта муваффақиятлар қўлга киритиляпти.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг2022йил21-22июнькунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида муҳим воқеа бўлди, чунки унда икки давлат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги декларация қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари 2022 йил сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши доирасида Самарқанд шаҳрида ҳам учрашдилар, унда раислик қилаётган мамлакатнинг фахрий меҳмони сифатида Президент Илҳом Алиев иштирок этди. Ўша йили 10-11 ноябрь кунлари Президент Илҳом Алиев рафиқаси, биринчи вице-президент Меҳрибон Алиева билан биргаликда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Жорий йил 1-2 март кунлари бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги иштироки доирасида икки мамлакат Президентлари Бокуда учрашдилар. 2017 йилдан буён олий даражадаги мулоқотнинг фаоллашуви делегациялар алмашуви жадаллашишига кўмаклашмоқда. 6 йил давомида томонларнинг 70 дан ортиқ юқори даражадаги ташриф алмашуви бўлиб ўтди.
Парламентлараро ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. 2020 йили икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари — Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Мажлисида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари тузилди. 2022 йилда икки мамлакат парламентлари палаталарининг раислари ва спикерларининг ўзаро ташрифлари бўлиб ўтди, ташрифлар давомида улар Ўзбекистон Президенти ва Озарбайжон Президенти томонидан ҳам қабул қилинди.
Парламентлар вакиллари Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтган Президент ва парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида, шунингдек, халқаро аҳамиятга молик турли тадбирларда мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда.
2016 йил сентябрь ойидан буён икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида еттита учрашув ўтказилди.
2022 йил 1 август куни Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, иқтисодиёт ва транспорт вазирларининг биринчи уч томонлама йиғилиши ташкил этилди, унинг якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасида яқиндан ҳамкорлик қилаётгани баробарида бир-бирининг ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон БМТнинг халқаро кун тартибидаги асосий масалалар, жумладан, хавфсизликка замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш, ядро қуролини тарқатмаслик режимини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва бошқа йўналишлар бўйича ўхшаш нуқтаи назарларга эга.
Озарбайжон Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш (2018), диний бағрикенглик (2018), сайёҳликни ривожлантириш (2019), Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш (2021), Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш (2022), Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш (2022) бўйича қабул қилинган резолюцияларни қўллаб-қувватлади ва ҳаммуаллиф бўлди.
Шунингдек, Озарбайжон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси 2023 йилда Самарқанд шаҳри ўтказилиши учун унинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон бошқа давлатлар билан биргаликда ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига тўртта кўп миллатли файлни — Наврўз (2016), Миниатюра санъати (2020), Ипакчилик ва тўқиш учун анъанавий ипак ишлаб чиқариш, Хўжа Насриддин ҳақидаги латифаларни такрорлаш анъаналарини (2022) киритди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқалари эркин савдо режимида амалга оширилмоқда. 1998 йилда тузилган Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг самарали механизми ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси 2016 йилдан буён 6 баробар ошди, 2022 йил якунлари бўйича 180 миллион доллардан зиёдни ташкил этди. Жорий йилда ҳам савдо айланмаси ўсишда давом этди — 2023 йилнинг 7 ойи давомида бу кўрсаткич 144 миллион долларга етди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 203 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг асосий фаолият йўналишлари савдо, машинасозлик, металлга ишлов бериш, молия ва суғурта, кўчмас мулк, энергетика, хизматлар, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва енгил саноатни қамраб олган.
2020 йили ташкил этилган Ўзбекистон — Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши муваффақиятли фаолият юритаётгани ҳолда мунтазам равишда турли йиғилишлар ўтказмоқда.
Жорий йил февраль ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон устав капитали 500 миллион долларни ташкил этадиган инвестиция жамғармасини тузди. Жамғарма маблағлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
2021 йилдан буён икки мамлакат тадбиркорлари кооперация алоқалари ва сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган бизнес форумлар ва кўргазмалар доирасида бир неча маротаба учрашди. Уларнинг якунлари бўйича ўн миллионлаб АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланди.
Транспорт соҳаси Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг иқтисодий равнақи учун муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўз салоҳиятларини теран англаган ҳолда Марказий Осиё ва Кавказнинг марказий хабига айланиш учун миллий ва минтақавий даражадаги саъй-ҳаракатларни ҳаётга татбиқ этмоқда.
Бундай шароитда мамлакатларимизнинг ушбу икки минтақани боғлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилиши жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу ўзаро юк ташиш ҳажмини кўпайтиради ва нафақат икки мамлакат, балки бутун минтақа миқёсида транзит салоҳиятини оширади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик ҳам сезиларли даражада фаоллашди. Ҳозирги кунда Бокудан Тошкент, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларига тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари амалга оширилмоқда. Минтақавий делегацияларнинг ўзаро ташрифлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Жорий йил февраль ойида Тошкентда Ўзбекистон — Озарбайжон минтақаларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. Самарқанд ва Ганжа, Хива ва Шуша, Бухоро ва Ланкарон, Қўқон ва Шеки шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди. Мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида “Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларини бирлаштирувчи асосий қадрият — бу маданиятдир”, дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва маънавий алоқалар чуқур тарихий илдизларга эга. Ўзаро алоқалар асрлар давомида ривожлана бориб, ғоявийлик ва моҳият нуқтаи назаридан бир-бирига ҳамоҳанг, шакл ва мазмун жиҳатидан уйғунлик касб этган. Ўзбек ва озарбайжон халқларининг атоқли намояндалари жаҳон маданияти, илм-фани ва адабиётига беқиёс ҳисса қўшган. Икки халқ адабиётининг буюк намояндалари — Алишер Навоий, Низомий Ганжавий, Муҳаммад Фузулий номлари ва бебаҳо мероси Ўзбекистон ва Озарбайжонда беҳад эъзозланади, авайлаб асралади ва чуқур ўрганилади. Икки давлат пойтахтларида Алишер Навоий (Боку) ва Низомий Ганжавий (Тошкент) ҳайкаллари ўрнатилган.
Умуман, ҳар икки мамлакатда ўтказиладиган турли маданий ва бошқа тадбирларда иштирок этадиган, шу жумладан, юқори даражадаги делегацияларнинг ўзаро алмашувлари мунтазамлик касб этган. Булар мусиқа фестиваллари, ўзбек ва озар халқларининг буюк аждодлари ижоди ва меросига бағишланган илмий анжуманлар, кино ва маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқалардир.
Ана шундай тадбирлардан бири яқинда, август ойи бошида Бокуда катта муваффақият билан ўтказилган Ўзбекистон маданияти кунлари бўлди. Дастурдан Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг машҳур санъаткорлари иштирокидаги катта концерт, театр томошалари ва бошқа тадбирлар жой олди, улар Озарбайжон жамоатчилиги томонидан чексиз илиқлик ва самимият билан қаршиланди.
Жорий йил апрель-май ойларида мамлакатимизда Ўзбекистон — Озарбайжон муносабатлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган Озарбайжоннинг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган қатор маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган озар миллатига мансуб юртдошларимиз ҳам халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ўз маданияти ва анъаналарини авайлаб асраш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, динлараро мулоқотни кенгайтириш, таълим ва ёшларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда уларга 2003 йили тузилган Озарбайжон Маданий марказлари уюшмаси, шунингдек, Озарбайжон маданияти маркази яқиндан кўмаклашмоқда.
Бугун комил ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг қардошлик алоқалари кун сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар халқларимиз фаровонлиги йўлида икки мамлакат ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлиб қолади.
«Дунё» АА
- Қўшилди: 22.08.2023
- Кўришлар: 3700
- Чоп этиш