ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ЎЗАРО БОҒЛАНГАНЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ — ОСИЁДА ҲАМКОРЛИК ВА ИШОНЧ ЧОРАЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ДОИРАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ
Қозоғистон пойтахтида 50 га яқин аъзо ва кузатувчи мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар делегациялари иштирокида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) навбатдаги саммити бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида бугунги кундаги халқаро вазиятга баҳо берди, шунингдек, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш, ёшларни қўллабқувватлаш, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қатор ташаббусларни илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ва ушбу давлатни эътибордан четда қолдирмасликка даъват этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида илгари сурган ташаббуслар кенг жамоатчилик, жумладан, хорижий мамлакатларнинг ижтимоийсиё сий ва эксперттаҳлил доиралари томонидан фаол ўрганилмоқда.
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎЗ НУТҚИДА ШҲТНИНГ ЯҚИНДА ЎЗБЕКИСТОНДА БЎЛИБ ЎТГАН САММИТИ ЯКУНИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДА ҲАМЖИҲАТЛИК БОРАСИДАГИ САМАРҚАНД ТАШАББУСИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ИНСОНИЯТ КЕЛАЖАГИ УЧУН БЕФАРҚ БЎЛМАГАН, ТИНЧЛИК, ТОТУВЛИК ВА БИРГАЛИКДА ГУЛЛАБ-ЯШНАШ УЧУН ИНТИЛАЁТГАН БАРЧА СОҒЛОМ КУЧЛАРНИ АМАЛИЙ МУЛОҚОТГА ЖАЛБ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАНИНИ ЭСЛАТИБ ЎТДИ.
Ри Ик Хён,
Моквон университети проректори (Жанубий Корея):
— Президент Шавкат Мирзиёев ОҲИЧКнинг навбатдаги саммитидаги нутқида кенгаш бугунги кунда хавфсизликни таъминлашнинг муҳим элементига айлангани учун ниҳоятда зарур эканини таъкидлади.
Мазкур тузилма Осиё қитъасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган халқаро форумдир.
Осиё қитъаси жаҳон сиёсий майдонида алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда қитъада 4,5 миллиарддан ортиқ одам яшайди. Келгуси 30 йил ичида аҳоли сони икки баробар ошиши кутилмоқда. Осиё иқтисодиёти глобал иқтисодий фаолиятнинг қарийб 35 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон раҳбари Осиё қитъаси-нинг бугунги тараққиёти ва истиқболлари, геосиёсий вазиятга баҳо берди. Катта иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган қитъа мамлакатлари жиддий таҳдид ва хавфхатарларга дуч келаётгани, халқаро муносабатларда ноаниқлик кучаяётгани, мулоқот ва ишонч мисли кўрилмаган даражада йўқолаётганига эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорлик асосларига путур етказмоқда, можароларнинг авж олишига сабаб бўлиб, глобал иқтисодиётда тизимли узилишларга олиб келмоқда. Юзага келган янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Президентининг нутқи билан танишар эканман, мамлакатингиз раҳбари Осиё қитъаси мамлакатлари иқтисодий ривожланишининг энг муҳим омилларини белгилаб берганига эътибор қаратдим.
Дарҳақиқат, инновациялар трансфери салоҳиятидан яхшироқ фойдаланиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект, интернет тизимларини ривожлантириш орқали қитъа иқтисодиётидаги глобал инқироз нинг олдини олиш мумкин.
Ўзбекистон Президенти мулоқот, бирбирининг манфаатларини ҳисобга олиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига риоя қилиш асосидагина замонавий таҳдидларни самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди.
Дарвоқе, Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ШҲТнинг яқинда Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммити якунида қабул қилинган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик борасидаги Самарқанд ташаббусининг асосий мақсади инсоният келажаги учун бефарқ бўлмаган, тинчлик, тотувлик ва биргаликда гуллабяшнаш учун интилаётган барча соғлом кучларни амалий мулоқотга жалб этишга қаратилганини эслатиб ўтди.
Кўриниб турибдики, Самарқанд ташаббусининг мақсади нафақат Осиё қитъаси мамлакатларида тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, балки халқаро муносабатларда ўзаро ишонч ва барқарорликни тиклашга ҳисса қўшиш, шунингдек, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат, геосиёсий рақобат, мафкуравий қарамақаршилик ва тортишувлардан холи кенг мулоқот майдонини яратишга қаратилган.
Хари Нарайанан,
Осиё-Тинч океани технология ва инновациялар университети ректори (Малайзия):
— Дунёдаги ҳозирги мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазиятда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилишида илгари сурилган ташаббуслар жуда долзарб аҳамиятга эга.
Иқтисодиётларимиз глобал инқироз нинг кучайиб бораётган салбий оқибатларига мослашиши зарур, деган фикрга тўлиқ қўшиламан. Шу нуқтаи назардан, Осиё минтақасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, биринчи навбатда, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғлайдиган ишлаб чиқариш ва логистика занжирлари ҳамда транспорт йўлакларини яратишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Расмий Тошкент ҳам глобал саноат инқилобининг янги босқичига ўтиш, жумладан, инновациялар трансфери салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, “булутли” технологиялар, сунъий интеллектни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда.
Бу соҳаларда Осиё давлатлари, хусусан, Малайзия глобал етакчиликка биргаликда эришиш учун шерик давлатлар билан ҳамкорлик қилиш борасида барча имкониятларга эга.
Ишончим комилки, ОҲИЧКга аъзо давлатлар ўртасидаги кейинги яқин мулоқотлар, шубҳасиз, Осиё минтақасида савдоиқтисодий, инновацион ва технологик ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
ОСИЁ ҚИТЪАСИ ЖАҲОН СИЁСИЙ МАЙДОНИДА АЛОҲИДА ЎРИН ТУТАДИ. БУГУНГИ КУНДА ҚИТЪАДА 4,5 МИЛЛИАРДДАН ОРТИҚ ОДАМ ЯШАЙДИ. КЕЛГУСИ 30 ЙИЛ ИЧИДА АҲОЛИ СОНИ ИККИ БАРОБАР ОШИШИ КУТИЛМОҚДА. ОСИЁ ИҚТИСОДИЁТИ ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ҚАРИЙБ 35 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛАДИ.
Холид Акром Таймур,
халқаро муносабатлар ва хавф-сизлик масалалари бўйича эксперт (Покистон):
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоратадбирлари бўйича кенгашнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммити доирасида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашуви ШҲТнинг Самарқанд саммитидаги музокаралар чоғида эришилган икки томонлама келишувларни рўёбга чиқариш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Термиз — Пешовар темир йўли лойи ҳаси, шунингдек, транзит ва имтиёз ли савдо бўйича ўзаро келишувларни фаоллаштириш икки томонлама кун тартибидаги устувор масалалардан бўлади.
Покистон ҳукумати савдо алоқаларини кенгайтириш, ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини амалга оширишга умид қилмоқда. Бу Покистонни Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун муҳим ҳамкорга айлантиради.
Бу йўналишда
Хитой — Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича яқинда имзоланган уч томонлама шартнома ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жорий йил август ойида Термиз —Пешовар темир йўли лойиҳасининг техникиқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон мутахассисларининг дала экспедицияси муваффақиятли якунланди.
Ўз навбатида, Пешовардан қуруқликдаги йўл орқали Покистоннинг Карачи ва Гвадар бандаргоҳларига ўзаро боғланиш таъминланади. Ушбу муҳим лойиҳаларнинг амалга оширилиши минтақанинг иқтисодий ва сиёсий қиёфасини бутунлай ўзгартириши шубҳасиз.
“Дунё” АА
- Қўшилди: 14.10.2022
- Кўришлар: 5081
- Чоп этиш