Гибрид ишлаш фаолияти парламентлар учун “янги турдаги” фаолиятга айланадими?

Жорий йилнинг 25 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқнинг вице-президенти, А.Саидов Парламентлараро Иттифоқнинг “Гибрид ишлаш фаолияти парламентлар учун “янги турдаги” фаолиятга айланадими?” мавзусидаги вебинарда иштирок этди.

Таъкидланганидек, масофавий иш усуллари парламентлар фаолиятига янгича ёндашувни киритди. Масалан, парламент мажлислари, овоз бериш ва қарорлар қабул қилиш жараёнлари, турли ишчи гуруҳларда иштирок этиш, шунингдек, парламентлараро ва халқаро ҳамкорлик жараёнлари турли хил видеоконференцалоқа дастурлари ва бошқа интернет платформалари воситасида амалга оширилди.

Парламентлар фаолиятига масофавий иш усуллари жорий этилишидан олдин йиғилиш, овоз бериш, конференциялар ташкил этиш учун бир неча ой вақт кетган бўлса, масофавий иш усули парламент аъзоларининг вақт ва саъй-ҳаракатларини сезиларли даражада тежаш имконини берди, парламентлар ишини тезлаштишга туртки бўлди.

Эътиборлиси, эпидемиологик чекловлар бекор қилинганига қарамай, шу кунларда масофавий ишлашнинг айрим шакллари сақланиб қолмоқда. Бу эса жаҳон мамлакатлари парламентлари фаолиятини ташкил этишда масофавий ишлаш усуллари ўз самарасини оқлаганидан далолат беради.

Ушбу давр давомида парламент, давлат ташкилоти ҳамда идоралари масофавий ишлашининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ушбу ташкилотлар ўртасидаги ҳужжатлар айланмасини рақамлаштириш жараёнларини янада ривожлантиришга ва бу ўз навбатида, рақамлаштириш соҳасида янги натижаларга эришишга олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech