Мансабдор шахс ёки вакилнинг суд мажлисида мажбурий иштирок этишига зарурат борми?

Бугун мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, адолатни қарор топтириш ва давлат органларининг фаолиятини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Давлат органининг қарорлари ёки ҳаракатлари устидан келтирилган шикоятлар суд мажлислари орқали адолатли баҳоланиши ва ҳал қилиниши лозим, ҳамда бу жараёнда мансабдор шахс ёки унинг вакилининг иштирок этиши суд иш юритишининг янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

Шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги фаолият изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда. 

Хусусан, Юртбошимизнинг 2025-йил 30-январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-33-сон қарори сўзимизнинг исботидир.

Қарорга мувофиқ, агар давлат органи томонидан қабул қилинган қарорга нисбатан шикоят келтирилса, давлат органи мансабдорининг ёки унинг вакилининг судда мажбурий иштироки таъминланиши керак. Бу қарорнинг қабул қилинишидаги асосий мақсад давлат органларининг иш фаолиятига юқори даражадаги масъулиятни таъминлаш ва уларнинг қонунчиликка бўйсунишини кафолатлашдан иборат.

Эътибор қаратинг оддий мисол. Ҳар қандай ҳолатда, агар судга давлат органи ёки унинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарор ёки ҳаракатлар устидан шикоят қилинаётган бўлса, бу қарорнинг ёки ҳаракатнинг қонунийлигини ва адолатлилигига аниқ баҳо бериш талаб этилади. 

Суд мажлисида масъул мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг мажбурий иштирок этишини таъминлаш орқали қуйидагиларга эришилишилади:

  •  соҳага оид қонунларнинг тўғри амал қилишини таъминлаш;
  •  давлат органининг қарорлари ёки ҳаракатлари устидан келтирилган шикоятларни кўриб чиқишда адолатни тиклаш;
  •  суд мажлисида шаффофликни таъминлаш. да муҳим аҳамиятга эгадир.

Судда мансабдор шахс ёки вакилининг иштирок этиши, давлат органининг ўз қарорларини ёки ҳаракатларини ҳамда уларнинг қонунийлигини ҳар томонлама кўрсатишга ёрдам беради. Бу орқали эса ишни кўриб чиқишда соҳага оид қонунларнинг амал қилишини таъминлашга эришилади. 

Мансабдор шахс ёки вакил суд мажлисида иштирок этмасачи?

Давлат органининг мансабдори ёки вакили судга келмаса, судда кўриб чиқилаётган ишда ўзини ҳимоя қилиш ва холат юзасидан тушунтиришлар беришнинг имкони бўлмайди. Адолат тикланмайди. 

Мазкур қарор давлат органларининг масъулиятини оширишга, мансабдорлар қарорларининг қонунийлигини таъминлашга, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Судда мажбурий иштирок этаётган мансабдор шахслар, ўз қарорларини ҳимоя қилиш билан бирга, уларнинг адолатли ва тўғри қабул қилинганига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берадилар. Бу, ўз навбатида, судларнинг давлат органлари фаолияти устидан кузатувини самарали бажаришга ёрдам беради.

Давлат органи мансабдорининг ёки вакилининг судда мажбурий иштироки, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ тизимининг самарадорлигини ошириш ва давлат органларининг қонунга ва адолатга бўлган масъулиятини оширишнинг муҳим воситасидир. 

Зеро, Конституциямизда ҳам ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.

Б.Ярашев,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги
 университети кафедра бошлиғининг ўринбосари, доцент

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech