Нашид билан қамалган талабани жазоси енгиллаштирилиб, уй қамоғига ўзгартирилди

Ж.Улуғмуродовнинг 2023 йил 24 февралдан 2023 йил 28 июлга қадар қамоқда сақланган 5 ой 4 кун Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 6 ой 26 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.

Ж.Улуғмуродовга озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи бўйича ўташ белгиланиб, соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш тақиқланди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech