“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.  

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.  

 

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech