Ўтган икки кун мобайнида Тошкентда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг (ДИИҲБ) “Демократик қонун ижодкорлиги: томонлар иштирокини таъминлаш” мавзусидаги инсонийлик меъзонлари бўйича иккинчи қўшимча йиғилиши бўлиб ўтди. Швециянинг ЕХҲТ раиси ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) томонидан ташкил этилган мулоқотда ЕХҲТга аъзо 57 та давлатларнинг Парламент вакиллари, бевосита у билан ҳамкорлик қиладиган халқаро ташкилотлар, аъзо давлатларнинг ноҳукумат ташкилотлари, ЕХҲТнинг давлатлардаги ваколатхоналари масъуллари ҳамда халқаро экспертлардан иборат 200 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Улар ЕХҲТга аъзо давлатлар, Ташкилот институтлари, халкаро тузилмалар, фукаролик жамияти ва бошка томонлар иштирокида очиқ, шаффоф ва инклюзив қонун ижодкорлиги, коррупцияга карши кураш, конунчиликда гендер тенглик, карорлар кабул килишда рақамлаштириш ҳамда қонунларнинг инсон ҳуқуқларига мос келиши каби масалалар доирасида муҳокамалар ўтказди.
Йиғилишнинг очилишида Швеция ташқи ишлар вазирлиги масъули, Демократия ва қонун устуворлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус элчи Анника Бен Хоним, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори Маттео Мекаччи ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Президенти Симона Граната-Менгхинилар сўзга чиқди.
Жумладан, ЕХҲТ ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ўз нутқида ЕХҲТга аъзо мамлакатлар ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши, жамиятда муросасизлик, камситиш, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва бошқа масалалар билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳақида гапирди.
Сессиянинг биринчи кунида “Очиқ ва инклюзив қонун ижодкорлиги” мавзуси доирасида Франция давлат кенгашининг маслаҳатчиси Ив Дутрио, ЕХҲТ амалдаги раисининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус вакили Анита Рамасатри ҳамда ЕХҲТга аъзо давлатларнинг ноҳукумат ташкилотлари вакиллари, кўплаб ҳуқуқ ҳимоячилари сўзга чиқдилар.
Очиқ ва эркин руҳда ўтган тадбирда ЕХҲТга аъзо давлатларнинг ноҳукумат ташкилотлари вакиллари ўзларининг мамлакатларида қонун ижодкорлиги ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммолар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот беришди.
Йиғилишнинг иккинчи куни Олий Мажлис Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг “Ўзбекистон парламенти: қонунчилик фаолиятидаги янги тенденциялар” мавзусидаги нутқи билан бошланди.
Акмал Саидов ўз нутқида йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Парламентида сўнгги йилларда амалга оширилган янгича ёндашувлар ва ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди. Жумладан, пандемия шароитида қонун ижодкорлиги, унда парламент назоратини кенгайтириш ҳамда қонун ижодкорлигида жамиятнинг ўрни ва халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги ўзгаришлар ва стандартлар ҳақида сўз юритди.
Ушбу мавзу доирасида Украина парламенти аъзоси Виктория Подгорна, Халқаро тараққиёт ҳуқуқ ташкилотининг тадқиқод ва таълим бўйича директори Илариа Боттиглеролар ўзларининг тажрибалари ва амалиётлари ҳақида нутқ сўзлашди.
Икки кунлик қизғин муҳокама этилган масалалардан келиб чиқиб, ташкилотчилар мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига оид таклифлар юзасидан тез орада ЕХҲТнинг тавсиялари ҳамда фойдали кўрсатмалари ишлаб чиқилишини эълон қилди.
Манба: parliament.gov.uz
- Қўшилди: 28.04.2021
- Кўришлар: 4480
- Чоп этиш