Бутунжаҳон тамакисиз яшаш куни байрами 1988 йил дан буён, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 42-сессиясида эълон қилинган эди. Чунки айнан мазкур ташкилот ҳавола қилган маълумотларга кўра, тамаки 25 дан зиёд турли хил касалликларни келтириб чиқариб (ҳар йили 7– 8миллион фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлар экан.
Бутун инсониятга маълумки, тамаки маҳсулотларининг барча турлари инсон организмига зарарли ва тамаки таъсирининг хавфсиз даражаси йўқ. Сигарет чекиш бутун дунё бўйлаб тамаки истеъмол қилишнинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади.
Дунё миқёсида 1,3 миллиард тамаки истеъмолчисининг 80 фоизидан ортиғи тамаки билан боғлиқ касалликлари ва ўлим даражаси юқори бўлган паст ва ўрта даромадли мамлакатларда яшайди. Тамаки истеъмоли уй хўжаликлари харажатларини озиқ-овқат ва бошпана каби асосий эҳтиёжлардан тамакига йўналтириш орқали қашшоқликка ҳисса қўшади.
Бошқа тамаки маҳсулотларига сув қувурли тамаки, турли хил тутунсиз тамаки маҳсулотлари, сигареталар, сигариллолар, ўз қўлларингиз билан тайёрланган тамаки, қувурли тамаки, бидис ва кретекс киради.
Сув қувуридан тамаки истеъмол қилиш сигаретани истеъмол қилиш каби соғликка зарар келтиради. Бироқ, сув қувурлари тамаки истеъмолининг соғлиқ учун хавфлилиги кўпинча фойдаланувчилар томонидан кам тушунилади.
Тутунсиз тамаки истеъмоли жуда соғлиқ учун зарарли. Тутунсиз тамаки таркибида саратон касаллигини келтириб чиқарадиган кўплаб токсинлар мавжуд ва уни қўллаш бош, бўйин, томоқ, қизилўнгач ва оғиз бўшлиғи саратони (жумладан, оғиз, тил, лаб ва милк саратони) ҳамда турли тиш касалликлари хавфини оширади.
Шу билан бирга болаларнинг деярли ярми жамоат жойларида мунтазам равишда тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас олади ва ҳар йили 65 000 нафари тутқич тутуни билан боғлиқ касалликлардан вафот етади.
Мамлакатимизда ҳам инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш, мустаҳкамлаш борасидаги бир қатор дастурий вазифалар ижроси доирасида одамзот соғлигига зиён етказувчи тамаки ва тамаки маҳсулотларига қарши курашиш борасида бир қанча чора-тадбирларва қонунлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон қонунчилигига кўра жамоат жойларида тамаки чекиш мумкин эмас. Бу тўғрисидаги қонун дастлаб 2011 йилда қабул қилинган, аммо махсус жазо чоралари белгилаб қўйилмаган эди. 2016 йилдан бу муаммо бартараф этилиб жамоат жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмигача белгиланди.
Бироқ иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим ва соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин хавфи кучли жойлар ва бошқа жамоат жойларида сигарет чекиб турувчиларни кўп учратишимиз мумкин.
Аммо сўнгги йилларда юртимизда жамоат жойларида чекишни 100 фоиз тақиқлашга эришишни режалаштирмоқда. Соғликни сақлаш вазирлиги мутасаддиларининг берган маълумотларига кўра, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасига тўртта муҳим мақсад киритилган: тўртта асосий ноинфекцион касалликдан бевақт ўлим даражасини учдан бир қисмга, тамаки истеъмоли даражасини 10 фоизга пасайтириш, 100 фоиз жамоат жойларида тамаки чекишни тўлиқ тақиқлашга эришиш ва ЖССТнинг тамакига қарши Доиравий конвенциясини самарали жорий этиш.
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси носвой ишлаб чиқарилиши ва тарқалишини тақиқлаш бўйича чораларни кучайтиришни ҳам таклиф қилди. Тамаки истеъмоли юракнинг ишемик касалликлари, инсульт ва периферик томир касалликларининг ривожланиш хавфини келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Келинг яхшиси чекишнинг зарарлари ҳақида бир икки оддий мисолларни келтириб ўтсак:
Ўпка ракини 90 фоиз ҳолатда келтириб чиқаради. Сурункали ўпка касалликларини 75 фоиз ҳолатда келтириб чиқаради. Юрак-қон томир касаллигини 25 фоиз ҳолатда келтириб чиқаради.
Тамаки таркибидаги смола организмга оғиз бўшлиғидаёқ зарар бериб бошлайди. Оғиздан нохуш ис келади, тишлари сарғаяди, қон томирлари торайиши хисобига юқори нафас йўллари касалликлари кўп кузатилади, оғиз бўшлиғи ракини келтириб чиқариши мумкин. Тутун ўпкага етиб боргач ўпка тўқималари дуд смола билан қопланади, чекувчи кишида тинимсиз балғамли йўтал пайдо бўлади. Чекувчи кишида сурункали обструктив бронхит кузатилади. Бу касаллик зўрайиб охир оқибатда ракка айланади. Чунки тамаки смоласи таркибида онкологик касалликлар чақирувчи канцероген моддалар мавжуд. Тамаки чекиш бошқа тизимларгаям ножўя таъсир кўрсатади. Ошқозон ва ичак яраси, бош мия ва юрак қон томирлари атеросклерози, қон босими ошиши, юрак ишемия касаллиги каби касалликларни келтириб чиқаради. Чунки атеросклероз, яъни қон томирлари торайиши ҳисобига ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларда қон айланиши йиллар давомида ёмонлашади.
Хуллас, бугун Халқаро тамакисиз яшаш куни. Тамакисиз яшаш кунлик амалиётингизга айланса, балки ҳаётимиз янада фаровон, тану-жонимиз соғ, умримиз узун, оиламиз тинч бўлармиди?
Суҳроб Бозоров,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими етакчи мутахассиси
- Қўшилди: 31.05.2022
- Кўришлар: 5306
- Чоп этиш