МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ИШОНЧ МИНТАҚА МАМЛАКАТЛАРИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Кеча Қирғизистоннинг Чўлпонота шахрида Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг тўртинчи Маслахат учрашуви бўлиб ўтди.
Саммитда давлат рахбарлари минтақавий хавфсизликка оид замонавий тахдиддарга биргаликда жавоб беришда алоқаларни мустахкамлаш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида минтақавий хамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиё давлатларининг фаол маданий-гуманитар алмашинувини давом эттириш масалаларини мухокама қилдилар.
Ўзбекистон Президенти саммитдаги нутқида бундай форматдаги мунтазам мулоқотлар самарасида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари мустахкамланаётганини таъкидлаб, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг мутлақо янги, конструктив мухитини яратишга оид ўта долзарб ташаббусларни илгари сурди.
Давлатимиз раҳбарининг Марказий Осий давлатлари рахбарлари Маслаҳат учрашувидаги иштироки ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қиладиган мухим таклифлари хорижий экспертлар ва сиёсатчилар томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Санжай Кумар ПАНДЕЙ,
Ҳиндистоннинг Жаваҳарлал Неру университети Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази профессори:
— Бутун дунёда кескинлик ва рақобат ортиб бораётган тахдикали бир вақтда Чўлпонота шахрида Марказий Осиё давлат рахбарларининг тўртинчи Маслахат учрашувининг ташкил этилиши ҳар доимгидан хам долзарб ахамиятга эга.
Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг изчил тараққиёти, ахоли хаёт даражасининг мунтазам ўсиб бораётгани ушбу мамлакатлар иқтисодиётининг ривожи билан бевосита боғлиқ. Маслахат учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган минтақа учун хаётий мухим ташаббуслар, хусусан, савдо-иқтисодий сохадаги хамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар хаётга изчил татбиқ этилади ва ўзининг амалий натижаларини кўрсатади, деб хисоблайман.
Барчамизга маълум, Ўзбекистон рахбарияти томонидан қўшни давлатлар, Марказий Осиё мамлакатлари хамда минтақадан ташқаридаги давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасида қатор таклифлар ишлаб чиқилди, уларнинг аксарияти халқаро хамкорлар ва жахон хамжамияти томонидан хар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, 2021 йил 15-16 июл кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлиқ Тахдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференция натижалари икки қўшни минтақа ўртасидаги барча сохадаги мавжуд улкан салохиятни яққол кўрсатди. Бундан бир неча кун аввал БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустахкамлаш тўғрисидаги махсус резолюсиянинг қабул қилингани алохида диққатга сазовор.
Бу борада Марказий Осиё давлат рахбарлари Маслахат учрашувида ўртага ташланган Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатларига, хусусан, Ҳиндистон бозорига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ўйлайманки, ушбу долзарб ташаббуснинг хаётга татбиқ этилиши барча томон учун бирдек мухим ва Жанубий Осиё минтақаси давлатлари томонидан хам қўллаб-қувватланади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан бундан 4 йил аввал шаклланган Марказий Осиё давлат рахбарлари Маслахат учрашуви бугунги кунда минтақадаги ягона ва мухим мулоқот платформасига айланди. Мазкур мулоқот форматининг самарали фаолияти ва амалий ахамияти дунёнинг турли минтақаларидаги кўплаб давлатлар учун намуна хисобланади, деб биламан.
Ксенофонт ЛАМБРАКИС,
Греция — Евроосиё алянси президенти, Ўзбекистоннинг фахрий консули:
— Мен Ўзбекистонда туғилиб ўсганман ва Марказий Осиё минтақаси халқлари ўртасида маданият, таълим, туризм, спорт ва бошқа сохаларда алоқаларни ривожлантириш ва мустахкамлаш нақадар мухим эканини яхши тушунаман.
Саммитни ана шундай очиқ шаклда ўтказиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёевга тегишли эканидан фахрланамиз хамда уни ушбу мухим ва зарур анъана асосчиси, деб биламиз.
Мен ушбу саммитни олқишлайман, чунки унда кўплаб долзарб масалалар қаторида, жумладан, ёшлар, маданият, спорт ва бошқа мухим сохалардаги хамкорлик истиқболлари мухокама қилинади. Ёшлар — келажагимиз, Ўзбекистонда мамлакатнинг жадал ривожланиш жараёнида ёш авлод вакилларига алохида эътибор қаратилмоқда.
Мен, Греция — Евроосиё алянси президенти сифатида ушбу сохаларнинг барчасида “халқ дипломатияси” орқали Греция, Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги дўстлик ва хамкорликни мустахкамлашга кўмаклашиш, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусларни тарғиб қилиш ва хар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдориман.
Хосе Вентура БАЛЛЕСТЕР,
Испаниянинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар жамғармаси халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи:
— Ушбу саммит Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва мустахкамлаш учун мухим платформадир.
Шу билан бирга, Маслахат учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан минтақавий доирада амалий хамкорликни кенгайтириш бўйича илгари сурилган ташаббуслар айни пайтда жуда долзарб ва амалий эканини алохида таъкидлашни мухим, деб биламан.
Ўзбекистон сўнгги беш йилда МДҲ хамда Марказий ва Жанубий Осиё йўналишларидаги саъй-харакатларини сезиларли даражада фаоллаштирди. Буни 2021 йил 15-16 июл кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлиқ Тахдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференция ва жорий йил 25-26 июл кунлари бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси сингари глобал тадбирлар хам тасдиқлайди.
Бундан ташқари, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро тузилмалардаги иштирокини кенгайтириш тенденсияси мамлакатнинг минтақавий тузилмалардаги мавқеини хам мустахкамлашга яхши туртки бермоқда.
Маслахат учрашувида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларга тўхталадиган бўлсак, махаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш бўйича Марказий Осиё маконини яратиш каби мухим таклифни қайд этишни ўринли, деб хисоблайман. Бу шубхасиз, минтақалараро савдо тезлиги ва экспорт хажмини оширишга кучли туртки беради.
Ўзбекистон етакчиси яна бир муҳим жихат — Афғонистон билан савдо алоқаларини фаол ривожлантириш, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб этиш, инсонпарварлик ёрдами кўламини кенгайтириш, мухим ижтимоий ва инфратузилмавий лойихаларни илгари суришга яна бир карра алохида эътибор қаратгани эътирофга моликдир.
Анна ВОЛХАТТ,
“Berliner Telegraph” журналининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича иқтисодий эксперти ва шарҳловчиси (Германия):
— Сўнгги пайтларда бундай мазмун ва шаклдаги саммитларнинг мунтазам ўтказилаётганини фақат олқишлаш мумкин. Зеро, Марказий Осиё катта геостратегик ва геоиқтисодий ахамиятли, 74 миллиондан ортиқ ахолига эга минтақадир. Минтақа давлатларининг тарихи ва маданияти, иқтисодиёти ва инфратузилмаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
Ўзбекистон рахбари Шавкат Мирзиёев лавозимга киришганидан бир йил ўтиб, 2017 йилда Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг шундай мазмундаги Маслахат учрашувларини мунтазам асосда ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. У Ўзбекистоннинг асосий мақсади Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва фаровон минтақага айлантириш эканини, бунга фақат биргаликдаги саъй-харакатлар билан эришиш мумкинлигини қайта-қайта таъкидлайди. Ўзбекистон рахбарининг ташаббуси кенг қўллаб-қувватланди ва амалиётга жадал татбиқ этилмоқда.
Навбатдаги Маслахат учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев товар етказиб беришнинг қоидалари бирхиллаштирилган ва тартиб-таомиллари соддалаштирилган чегара худудларида савдо зоналари тизимини яратиш, шунингдек, саноатни ривожлантириш миллий дастурлари асосида Марказий Осиёда махаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш маконини шакллантириш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Минтақа ноёб салохиятга эга. Янги воқеликлар минтақада иқтисодий хамкорликнинг янги моделини яратиш бўйича қатъий қадамлар қўйишни талаб қилмоқда, Марказий Осиё давлатлари, асосан, бир- бирини тўлдирадиган иқтисодиётларга эга, янги “ўсиш нуқталари” ва ривожланиш механизмларини биргаликда излаш барча учун устувор вазифа ва имкониятдир.
Хайнрих ТСЕРТИК,
“Internationale Landliche Entwicklung e.V.” ташкилоти бошқаруви раиси, Германия Бундестагининг собиқ аъзоси:
— Ўзбекистоннинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини катта қизиқиш билан кузатиб боряпмиз. Германия — Ўзбекистон муносабатлари барқарор ижобий тенденсияни намоён этаётгани қувонарли. Мамлакатларимиз хукуматларининг турли сохалардаги икки томонлама алоқаларни янада мустахкамлаш ва ривожлантиришга ўзаро интилишларини хис қилиш мумкин. Ҳаммаси янги Ўзбекистоннинг ислохотлар сиёсати туфайлидир.
Мамлакатда инсон манфаатлари учун амалга оширилаётган жадал ислохотлар самаралари, хусусан, болалар мехнатидан фойдаланиш ва мажбурий мехнатга бархам берилгани, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш тизими янада такомиллаштирилаётгани Ўзбекистон янгиланиш йўлидан дадил бораётганидан далолат беради.
Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро хамкорликни мустахкамлаш борасидаги саъй-харакатларини олқишлаймиз. Марказий Осиё давлатлари ва халқлари хамкорлигининг кенг кўлами мавжуд. Бу жихат ўзаро манфаатли иқтисодий алоқалар ривожланишига ёрдам беради ва ташқи иқтисодий зарбаларга чидамлиликни оширади.
Ўзбекистон рахбари минтақавий хамкорликни чуқурлаштиришда қатъий харакат қилмоқда. Чўлпонота шахрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг навбатдаги Маслахат учрашувида Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган янги мухим ташаббуслар фикримиз тасдиғидир.
Бу ташаббуслар қўшни давлатлар рахбарлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда, минтақада янада интегратсиялашув ва иқтисодий юксалиш жараёнларига хизмат қилмоқда. Бу ташаббуслар, шунингдек, Европа Иттифоқи манфаатларига тўлиқ жавоб беради, чунки барқарор ва фаровон Марказий Осиё Европа хамжамияти учун муҳимдир.
Фариза ШОМ,
Малайзия Ислом цивилизатсияси институти директори:
— Ўзбекистон Президентининг қўшнилар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича ўта прагматик стратегияси Марказий Осиё давлатлари интегратсияси учун мустахкам пойдевор яратди ва у ўз самарасини бера бошлади. Буни Чўлпонота шахрида ўтказилган навбатдаги юқори даражадаги саммит якунлари хам тасдиқламоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг саммит чоғида илгари сурган ташаббуслари, жумладан, ўзаро савдони рағбатлантиришнинг янги шакл ва механизмларини жорий қилиш, махсус чегара савдо зоналарини ташкил этиш, жахон бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини рағбатлантириш, ўзаро савдо-сотиқни қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари ва механизмларини жорий этиш, саноатни ривожлантириш миллий дастурлари асосида Марказий Осиёда махаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш маконини шакллантириш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш бутун дунё бўйлаб нархлар кескин ошиб бораётган ва озиқ-овқат тақчиллиги кузатилаётган хозирги шароитда жуда муҳим ва долзарб хисобланади.
Ишончим комилки, Марказий Осиёда кузатилаётган қулай сиёсий мухит ва давлат рахбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч минтақа мамлакатлари иқтисодий тараққиёти хамда халқлар фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Ривен ДЪСУЗА,
Кувайтнинг “Таймс Кувейт” газетаси ижрочи директори — бош муҳаррири:
— Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида билдирилган Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг Маслахат учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси минтақанинг барча мамлакатлари томонидан хар томонлама қўллаб-қувватланди. Бугун эса бу формат ўзаро манфаатли хамкорликнинг самарали минтақавий механизмига айланди. Хусусан, Чўлпонота шахрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг навбатдаги учрашуви якунлари шундан далолат беради.
Марказий Осиё давлатларининг хамжихатликдаги саъй-харакатлари самарасида кейинги йилларда минтақада интегратсия, сиёсий ишонч, конструктив хамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатлари мустахкамланиб бормоқда.
Ўзбекистон Президенти Чўлпонота шахрида сўзлаган нутқида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш, минтақада мутлақо янги конструктив хамкорлик мухитини яратиш бўйича яна бир бор аниқ таклифлар билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий хамкорликни, хусусан, ўзаро савдони рағбатлантиришнинг янги шакл ва механизмларини жорий этиш, қўшма саноат кооперatsiяси лойихаларини илгари суриш, минтақавий сармоявий жозибадорликни ошириш орқали кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратди.
Минтақада ва бутун дунёда юзага келган хозирги мураккаб вазиятда Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик сохасида минтақавий хамкорликни мустахкамлаш, шунингдек, Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва унинг барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш борасидаги шерикликни давом эттириш бўйича ташаббуслари мухим ахамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Президентининг барча ташаббуслари Марказий Осиё давлатлари ўртасида тинчлик ва дўстона мухит яратишга қаратилган. Минтақавий интегратсияни мустахкамлашга хизмат қилаётган минтақа давлатлари ўртасидаги яқин хамкорлик ва мунтазам маслахатлашувлар бугунги кунда глобал геосиёсий беқарорлик, кучайиб бораётган тахдидлар нуқтаи назаридан хам жуда мухим, деб хисоблайман.
«Дунё» АА.
- Қўшилди: 22.07.2022
- Кўришлар: 5273
- Чоп этиш