ЎЗБЕКИСТОН РАҲБАРИНИНГ ТАШАББУСЛАРИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ — ЕИ ҲАМКОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг саммитдаги иштироки якунлари ва анжумандаги нутқида илгари сурилган ҳамкорликни ривожлантиришга доир муҳим таклиф ҳамда ташаббуслари халқаро ижтимоийсиёсий, эксперттаҳлил доиралари вакиллари томонидан фаол қўллабқувватланмоқда.
Илгар ВЕЛИЗАДЕ,
“Жанубий Кавказ” сиёсатшунослар клуби раҳбари (Озарбайжон)
— “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити турли халқаро куч марказларининг ушбу минтақага қизиқишини намоён этди. Жорий йил бошида “Марказий Осиё — Хитой”, октябрь ойида “Марказий Осиё — Россия”, сентябрь ойида эса “Марказий Осиё — АҚШ” шаклларидаги ва бошқа саммитлар бўлиб ўтди.
саммити турли халқаро куч марказларининг ушбу минтақага қизиқишини намоён этди. Жорий йил бошида “Марказий Осиё — Хитой”, октябрь ойида “Марказий Осиё — Россия”, сентябрь ойида эса “Марказий Осиё — АҚШ” шаклларидаги ва бошқа саммитлар бўлиб ўтди.
Шу маънода Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазир ўринбосарлари даражасида “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё” иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш бўйича ташаббуси алоҳида эътиборга лойиқ-дир. Давлат раҳбарининг ташаббуслари икки минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш, Марказий Осиё — ЕИ ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ежи БРИЛЛЬ,
Марказий Осиё бўйича эксперт, “Польша — Шарқ” уюшмаси президенти, профессор:
— Саммит шаклланаётган янги геосиёсий тизим, дунёнинг етакчи кучларининг сиёсий ва иқтисодий аҳамиятини қайта форматлаш шарои тида бўлиб ўтди. Мазкур саммит Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ишонч ва бирбирига яқинлашишни давом эттиришга бўлган тайёрлик даражасини кўздан кечиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, сиёсат, савдо алоқалари, халқаро ҳуқуқ, кўп ва икки томонлама институтлари ўртасида эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш, шериклик ва ҳамкорлик бўйича Марказий Осиё — Европа Иттифоқи институционал шартномалар тузиш имконияти сифатида қабул қилинмоқда.
Анжуман якунлари ушбу шакл ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотмаганини кўрсатди. Европа Иттифоқи учун, ва албатта, Европанинг ҳар бир давлати учун Марказий Осиё минтақаси, биринчи навбатда, геоиқтисодий жиҳатдан ҳамда тизимли муносабатларни янада ривожлантириш учун алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Президенти саммитда сўзга чиқиб, Европа Иттифоқини “яшил” тараққиёт, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, таълимга илғор услубларни жорий этиш, фундаментал соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди. Шунингдек, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда амалий ҳамкорлик муҳимлиги, Афғонистонга ёрдам кўрсатиш масаласида келишилган ҳаракатлар ва бутун халқаро ҳамжамиятнинг реал қўллабқувватлаши зарурлиги таъкидланди. Илгари сурилган ташаббуслар кучли сиёсий ирода ва замонамизнинг энг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” шакли доирасида очиқ, тизимли ва самарали мулоқотни фаол ривожлантириш истаги борлигидан далолат беради.
Сиз бизнинг яқин қўшниларимизсиз, демак, ўртамиздаги мулоқотни келажакда янада ривож лантириш зарур. Остона учрашувининг мазмунмоҳияти ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатларига муносабати шундан иборат. Европа Марказий Осиё минтақасини ўзи учун керак бўлган энергия, озиқовқат, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотларга эга савдо шериги сифатида ҳам билади.
Европа Иттифоқининг ҳар бир давлати Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама асосда ҳамкорлик қилади. Бироқ бугунги кунда дунё глобаллашмоқда ва Европа Иттифоқи ўзининг ташқи чегараларига, консолидациялашган иқтисодиётига ва умумий ҳуқуқий базасига эга. Бу ноқонуний миграция, одам савдоси, гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши ва бошқа таҳдидларга қарши курашишга ҳам тегишли.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларини бирлаштириш, минтақадаги ички ва давлатлараро муаммоларни ҳал этиш, тараққиёт йўлини ижобий томонга буриш, тўпланиб қолган қарамақаршиликларни бартараф этиш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошираётганини яхши биламиз. Бу тенденциялар минтақаларимизни барқарор ривож лантиришга қаратилган асосий вазифаларга тўлиқ мос келади. Шунинг учун ҳам саммитда истиқболдаги режалар, амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар, иқтисодий ва сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш ҳақида очиқ фикр алмашилди.
Ҳикмет ЭРЕН,
“EkoAvrasya” Евроосиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқаруви раиси (Туркия):
— “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммитини катта қизиқиш билан кузатдим. Маълумки, Европа Иттифоқи Марказий Осиё республикалари билан фаол ҳамкорлик қилиб, уларнинг мустақил ривожланишини қўллабқувватлаб келмоқда. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича биринчи стратегияси 2007 йилда қабул қилинган ва 2019 йилда янгиланган.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигида иқтисодий ривожланиш ва сиёсий мулоқотни фаоллаштириш муҳим жиҳатлар бўлиб, унда Брюссель фуқаролик жамияти ва парламентлар иштирокини таъкидлайди. Минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва ислоҳотлар жараёни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан муносабатлари бўйича кун тартибининг асосий масалалари ҳисобланади. Демократия ва қонун устуворлиги ҳам Европа Иттифоқи учун муҳим мавзулардир.
Ўзбекистон Президентининг фаол минтақавий сиёсати самарасида сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро муносабатлари тубдан ўзгаргани, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мазмундаги кўплаб муаммолар ҳал этилганига эътибор қаратиш лозим.
Ишончим комилки, Остонада “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити ўз вақтида ўтказилди ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан долзарб масалаларни муҳокама қилиш кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади, Марказий Осиё да иқтисодий тараққиёт ва барқарорликни мус таҳкамлашга хизмат қилади.
“Дунё” АА
- Қўшилди: 28.10.2022
- Кўришлар: 5273
- Чоп этиш