“УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ”

Яқинда “Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” туркумида чоп этилган китоб шундай номланган. Янги нашр Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 25 йиллигига бағишланади.

Ушбу китоб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Фридрих Эберт номидаги фонд (Германия) билан ҳамкорликда “Niso Poligraf” нашриётида чоп этилди. Унга академик Акмал Саидов масъул муҳаррирлик қилган.

Китобда Учинчи Маърифий Уйғониш сари дадил одимлаётган янги Ўзбекистон ҳаётининг давлат ва ҳуқуқ, жамият ва инсон ҳуқуқлари, маънавият ва маърифат, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги шиддатли янгиланишлар талқин этилган. Пандемияга қарши кураш бўйича миллий тажриба ва халқаро амалиётга инсон ҳуқуқлари кўзгусидан назар солинган.

Янги нашр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзо томонидан 2018 йилда эълон қилинган “Ҳаракатлар стратегияси – барқарор тараққиёт сари” рисоласининг мантиқий давомидир. Олдинги китобда Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти таҳлилига асосий эътибор қаратилган бўлса, бу китобда мазкур дастуриламал ҳужжатнинг кейинги беш йиллик амалий самаралари ҳақида сўз юритилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech