Болалар ва эҳтиёжманд аҳоли қатламлари учун инклюзив ва қулай муҳит яратилади

Пойтахтимизда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастури доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматини болаларга нисбатан эксплуатация, зўравонлик, қаровсизлик, зарарли амалиётлар ва зўравонликнинг олдини олиш, уларга қарши курашни кучайтириш учун самарали ва инклюзив болаларни ҳимоя қилиш тизимини яратишда қўллаб-қувватлайди.

Тадбир давомида янги мамлакат дастурининг асосий мақсадлари тақдим этилди. Дастур 2026–2030-йиллар давомида болалар ва эҳтиёжманд аҳоли қатламлари учун инклюзив ва қулай муҳит яратишга қаратилган. Муҳокамалар жараёнида ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашиш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, ЮНИСЕФнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастури Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech