Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашининг навбатдаги 4-сонли йиғилиши бўлиб ўтди
2025 йил 10 декабр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Марказ ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашининг навбатдаги 4-сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришга қаратилган иккита муҳим Миллий ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши устидан олиб борилган мониторинг натижалари муҳокама қилинди.
Муҳокамада Миллий марказ ходимлари, Жамоатчилик Кенгаши аъзолари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишнинг асосий қисми Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасининг бажарилишига бағишланди.
Йиғилишда, шунингдек, БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг Миллий марказнинг якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасининг бажарилиши ҳам кўриб чиқилди.
Ушбу муҳокамалар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга содиқлигини ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
Йиғилиш якунида Жамоатчилик кенгаши фаолиятига қўшган салмоқли ҳиссаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун фуқаролик жамиятининг энг фаол вакилларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Маросим давомида Жамоатчилик Кенгашининг фаолиятида алоҳида намуна кўрсатган, жумладан, қуйидаги йўналишларда салмоқли натижаларга эришган бир гуруҳ фаол аъзолар тантанали равишда Ташаккурномалар билан тақдирландилар. Кенгашнинг тақдирланган аъзолари, ўз навбатида, Марказ раҳбариятига кўрсатилган эътироф учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшишда давом этишларини таъкидладилар.
Ўзбекча
English
Русский