АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация рейси орқали қайтарилди. АҚШ Ўзбекистон ҳукуматига депортация жараёнларини амалга оширишдаги ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.
7 сентябр куни Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга депортация рейсини амалга оширди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу рейсда АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилган.
«Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади. АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади», дейилади хабарда.
Шунингдек, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматига депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун «ўзининг чуқур миннатдорчилигини» изҳор қилган.
Kun.uz
- Қўшилди: 08.09.2025
- Кўришлар: 270
- Чоп этиш