25-26 июль кунлари Жиззах вилоятида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида ўқув курси ўтказилди. Машғулотларда вилоят прокуратурасидан 10 нафар ва ички ишлар тизимидан 50 нафар ходим тингловчи сифатида қатнашди.
Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси катта ўқитувчиси Б.Худойбердиев, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти директори ўринбосари, юридик фанлар доктори А.Тўлаганов, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг кафедра мудири, доцент М.Сувонқулов, Ички ишлар вазирлиги Академияси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Қ.Қодиров маърузалари тингланди.
Машғулотларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Ф.Ҳайитбоев ва Миллий марказ бош мутахассиси Д.Рашидова ҳам ўз маърузалари билан қатнашди.
Ўқув курси якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 27.07.2023
- Кўришлар: 3730
- Чоп этиш