16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Халқаро ҳуқуқ факултетида “Диний маърифат ва миллатлараро бағрикенглик – жамият барқарорлиги шарти” мавзусида факултет профессор-ўқитувчилари ва талалабалар иштирокида илмий-амалий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мутахассислари А.Набийев ва Н.Султоновлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Маълумки, турли маданиятга мансуб аҳоли вакиллари ўзаро аҳил-иноқ яшаб келаётган Ўзбекистонда миллий ва диний бағрикенглик ҳукм сурмоқда. Бағрикенглик турли миллат ва элатга дахлдор кишиларнинг, турли хил диний эътиқодли инсонларнинг бир замин, ягона Ватан, бир юртда, бир ҳудудда олийжаноб ғоя, орзу-умид, мақсад ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлиб яшашни англатади.
ЖИДУ Халқаро Ҳуқуқ
- Қўшилди: 22.11.2023
- Кўришлар: 2962
- Чоп этиш