Инсон ҳуқуқлари уйида “Академик соат” ўтказилди

13 февраль куни Инсон ҳуқуқлари уйида  “Стандартга мувофиқ адабиётларни библиографиялаш қоидалари" мавзусида “Академик соат” ўтказилди. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирда инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқот олиб борувчи докторантлар, мустақил изланувчилар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг докторантлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” магистратураси тингловчилари қатнашди. Машғулотлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси мутахассислари иштирокида олиб борилди.

Мазкур ўқув соатларини ўтказишдан кўзланган мақсад илмий-ўқув имкониятлардан фойдаланган ҳолда илмий фаолият самарадорлигини янада оширишдир. Бунда илмий тадқиқот йўналишида томонлар ўртасидаги мавжуд муносабатларни янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech