Ахборот хизматлари раҳбарлари учун аттестацияга тайёрлов семинари бошланди

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестацияга сифатли тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида икки кунлик ўқув семинари бошланди. Семинарда аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ҳамда ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланганига уч ой тўлган мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, уларга услубий кўмак кўрсатиш ва аттестация жараёнига пухта тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этиш жоиз, бундай форматдаги тайёрлов ўқув семинари илк бор йўлга қўйилди.

Бугунги машғулотларда медиа эксперт Беруний Алимов ахборот хизматлари фаолиятининг амалий жиҳатлари, замонавий медиа атамалари, коммуникация воситалари ҳамда аттестация жараёнида учрайдиган саволлар юзасидан интерактив машғулот ўтказди. Икки кун давом этадиган семинар иштирокчиларнинг аттестацияга назарий тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш, амалий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

 

Расмий ахборот

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech