Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича ахбороти БМТ расмий ҳужжати сифатида эътироф этилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини Ўзбекистонда амалга ошириш тўғрисидаги ахборот БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 62-сессияси расмий ҳужжати сифатида эътироф этилди. Ахборот БМТнинг расмий тилларида кенг тарқатилди.

Ахборотда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 3 мартда “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ҳамда Миллий комиссия таркиби тасдиқланди. Миллий комиссия зиммасига инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида эришилган натижаларга оид ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, хорижий тилларга таржима қилиш ва эълон қилиб боришни ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Шу маънода, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича ахбороти БМТ расмий ҳужжати сифатида эътироф этилгани ва тарқатилгани, шубҳасиз, мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичи доирасида бажарилган амалий ишлардан халқаро жамоатчиликни янада кенг хабардор қилиш имконини беради. 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

 матбуот хизмати

Nashr sanasi 26.08.2026 Ko'rishlar 96
Ulashish