Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистонда ўн йилда 650 минг оила янги уй-жойга эга бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 26 август куни бўлиб ўтган давлат мукофотларини топшириш маросимида сўнгги ўн йилда халқ билан ҳамжиҳат бўлиб амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Кейинги ўн йилда миллий иқтисодиёт тез суръатларда барқарор ўсиб бораётгани қайд этилди. Ўтган даврда мамлакатимизга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий  инвестиция кирди. Иқтисодиётимиз 2,5 баробардан зиёд кўпайди. Жорий йил ялпи ички маҳсулот ҳажми 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Саноат тармоқлари, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 5 миллион 700 минг доимий иш ўрни яратилди. Давлат ва хусусий сектор иштирокида 1 миллион 200 минг ўринли замонавий мактаб, 342 минг ўринли боғча ва 62 минг ўринли шифохоналар ишга туширилди.

Одамларнинг узоғини яқин қилиш учун 83 минг километр умумий фойдаланишдаги ички йўллар қурилди ва таъмирланди. Ҳудудларда 8 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган ичимлик суви кириб борди, яна 11,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланди.

Ўтган ўн йилда 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. Халқимизда “Уйли бўлиш – ватанли бўлиш” деган нақл бор. Шу маънода, камида 2,5 миллион аҳоли ватанли бўлди!” – деди давлат раҳбари.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

 матбуот хизмати

 

Nashr sanasi 26.08.2026 Ko'rishlar 42
Ulashish