Рустам КИПШАКБАЕВ: Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг мақбул томонлари нимада?

Чунки:

  • ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамияти, ҳуқуқшунослар ва мансабдор шахсларнинг салоҳиятини мустаҳкамлайди;
  • миллий таълим тизимлари, айниқса, ҳуқуқшунослик факультетлари даражасини оширади;
  • малакали ва билимли ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда фаоллар –ҳукуматлар учун жуда фойдали кўмакчиларга айланади;
  • давлат бошқаруви жараёнида инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув илгари сурилади;
  • аҳолининг заиф қатламлари, шу жумладан, хотин-қизларнинг жамият ҳаётига уйғунлашиши ва фаол иштирок этиши таъминланади;
  • миллий миқёсда инсон ҳуқуқлари соҳасида тараққиётга эришиш имконияти яратилади;
  • қонунлар ва уларни ижро этиш ҳамда давлатни бошқариш сифати яхшиланади;
  • давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги амалий ҳамкорлик кучаяди;
  • миллий ижтимоий институтлар (ички акторлар) етакчи мавқега кўтарилади;
  • янги инсонлар намоён бўлади;
  • ранг-баранглик тамойили қўллаб-қувватланади.

 

Рустам Кипшакбаев – UNAIDSнинг Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси. Самарқанд Глобал форумининг биринчи куни 4-параллел сессияда “Марказий Осиёда ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва заиф гуруҳлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: ютуқлар ва муаммолар” мавзусида маъруза қилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech