Европа Кенгашининг Ёшлар ишлари бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси Ника Бахсолиан Самарқандга келди

2022 йил 3 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг штаби масъуллари Самарқанд халқаро аэропортида Европа Кенгашининг Ёшлар ишлари бўйича маслаҳат кенгаши (CCJ) аъзоси Ника Бахсолианни кутиб олдилар.

 

Н.Бахсолиан Самарқанд Глобал форумининг биринчи куни 1-параллел сессияда “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг ёшлар билан ва ёшлар учун самарадорлиги: илғор тажриба” мавзусида маъруза қилади.

 Ника Бахсолиан – Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг Ёшлар тармоғи (Board of Human Rights Education Youth Network) бошқаруви раиси ва Praxis for Change таъсисчи-аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у норасмий таълим бўйича тренинг сифатида инсон ҳуқуқлари ва демократик фуқаролик жамияти мавзуларига ихтисослашган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech