ОСТОНА, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Қозоғистоннинг «Инфозакон» оммабоп интернет-нашри саҳифасида «Акмал Саидов: Одамлар ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилиши, ҳимоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши керак» савловҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида, жумладан, бу йўналишда таълим тизимини такомиллаштириш борасида катта ишлар амалга оширилгани қайд этилган. «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга доир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир, дейилади мақолада. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган ташаббуслар илгари сурилиб, улар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Улар асосида БМТ Бош Ассамблеясининг бешта резолюцияси аллақачон қабул қилинган».
Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистон миллий давлатчилик тарихида биринчи марта БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланди.
Материалда маълум қилинганидек, Президент фармойиши билан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар, Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Омбудсман, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, минтақалар раҳбарлари иборат Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш юзасидан Миллий комиссия тузилди. «Миллий комиссиянинг асосий мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умуминсоний меъёр ва тамойиллари, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишнинг халқаро кафолатлари ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш ҳамда бу борадаги ишларни янада самарали олиб боришдан иборатдир», деб ёзади «Инфозакон».
- Қўшилди: 06.12.2022
- Кўришлар: 4524
- Чоп этиш