Жорий 2022 йил якунига етаётган, Янги – 2023 йил тобора яқинлашаётган шу фараҳли кунларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов номидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими бошлиғи Дилноза Аҳмедовага Ташаккурнома йўлланди.
Ташаккурномада Миллий марказ ходимларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда COVID-19 касаллигини эрта аниқлаш ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги амалий ҳамкорлиги учун Д.Аҳмедова ва унинг аҳил жамоасига самимий миннатдорчилик билдирилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 16.12.2022
- Кўришлар: 5194
- Чоп этиш