Илмий даражага талабгорлар диққатига!

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг олий таълимдан кейинги таълим институтида 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар) ихтисослиги бўйича таянч докторантларни қабул қилиш бўйича имтиҳонлар ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ мутахассислик бўйича имтиҳон 22 декабрь соат 15.00 да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази биносида (Ислом Каримов кўчаси, 15) бўлиб ўтади.

YouTube тармоғида имтиҳонлар жараёнларини онлайн эфирда кузатиб бориш имконияти таъминланади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech