Ўзбекистонда «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади

Президентнинг «Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони  қабул қилинди.

Унда мактабгача таълим ташкилотларининг муқобил шакли «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади ва унинг таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилади.

Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва ижтимоий соҳа объектларида йўлга қўйилади.

Энг асосийси, нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилади.

Rasmiy axborot

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech