Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам берилади

Президентнинг “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–67-сон, 17.02.2026 й.) қабул қилинди.

 

 

Қарорга кўра, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга. 

Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

2026 йил 1 мартга қадар Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

“Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech