Жорий йилнинг дастлабки олти ойи якунларига кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиё шаҳарларида яшаш учун энг қиммат шаҳар сифатида қайд этилди. Бу ҳақда халқаро Numbeo портали эълон қилган рейтингда маълум қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Олмаотада яшаш қиймати индекси 29,4 пунктни ташкил этди ва бу кўрсаткич шаҳарни жаҳон бўйича 346-ўринга олиб чиқди. Шунингдек, минтақанинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам яшаш нархлари солиштирилди:
Бишкек (Қирғизистон) — 26,8 индекс, 364-ўрин;
Остона (Қозоғистон) — 26,5 индекс, 366-ўрин;
Тошкент (Ўзбекистон) — 26,2 индекс, 370-ўрин.
Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари рейтингда қайд этилмади.
Numbeo маълумотларига кўра, Тошкентда тўрт кишилик оиланинг уй-жой ижарасисиз ўртача ойлик харажатлари 23 млн 39 минг сўмни ташкил этади. Ёлғиз яшовчи бир киши учун эса бу кўрсаткич 6 млн 437 минг сўм деб баҳоланган. Шаҳар бўйича яшаш қиймати Нью-Йоркдагига қараганда 72,2 фоиз арзонроқ. Шу билан бирга, Тошкентдаги уй-жой ижараси ҳам Нью-Йоркдагига нисбатан 84,5 фоиз пастроқ экани қайд этилган.
Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА
- Қўшилди: 24.09.2025
- Кўришлар: 86
- Чоп этиш