Хитой БМТ нуфузи ва мақомини ҳимоя қилишга чақирди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И "РИА Новости" агентлигига берган интервьюсида БМТ ваколати ва мақомини қатъий ҳимоя қилишга чақирди.

У “...антифашистик коалиция аъзолари биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотини тузгани, қатор муҳим халқаро ҳужжатлар, жумладан БМТ Низомини ишлаб чиққани, шу тариқа замонавий дунё тартиби тамал тоши қўйилгани ва халқаро муносабатларнинг асосий меъёрлари ўрнатилгани”ни эслатди.

- Биз урушдан кейинги жаҳон тартибини ҳимоя қилиш, БМТ ташкил этилганининг 80 йиллиги шафелигида ташкилотнинг нуфузи ва мақомини қатъий ҳимоя қилиш, чинакам кўп қирралиликни амалга ошириш ва барча мамлакатлар томонидан БМТ Низомининг мақсади ва тамойилларига риоя қилинишига кўмаклашиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак, - деган Ван И.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech