Аҳолиси энг кўп давлатларда аёллар ва эркаклар нисбати қандай?

Дунёда аҳолиси энг кўп 20 та мамлакатдаги демографик таркиб таҳлил қилинди. Ушбу давлатлар қуйидагилар: Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Покистон, Нигерия, Бразилия, Бангладеш, Россия, Мексика, Япония, Эфиопия, Конго Демократик Республикаси, Миср, Вьетнам, Эрон, Туркия, Германия ва Таиланд. Gender balans in the world’s largest countries, маълумотларига кўра, энг катта тафовут Россияда қайд этилган. Ушбу мамлакатда аёллар аҳолининг 63 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич эркаклардан 13 фоизга юқори.

Маълумотларга кўра, 9 та давлатда эркаклар сон бўйича етакчилик қилмоқда, яна 9 тасида аёллар сони кўпроқ. Қолган икки мамлакатда нисбат мутаносиб сақланмоқда. 

Эркаклар улуши энг юқори мамлакат Ҳиндистон бўлиб, бу ерда аҳолининг 55,8 фоизи эркаклардир. Миср иккинчи ўринда бўлиб, мамлакат аҳолисининг 55,3 фоизи эркаклардан иборат. 

Аёллар сони кўплиги бўйича Япония Россиядан кейинги ўринда турибди. Бу ерда аҳолининг 55,5 фоизи аёллардир. Индонезия ва Конгода эса гендер мувозанат тенг ҳолатда: ҳар икки жинс аҳолининг 50 фоизини ташкил этади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби демографик тафовутлар мамлакатлардаги иқтисодий ривожланиш, ижтимоий муҳит ва соғлиқни сақлаш тизимидаги фарқлар билан изоҳланиши мумкин. 

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech