Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари:
Парламентнинг икки палатаси қўшма қарори билан барқарор ривожланишни амалга оширишни кузатиш бўйича парламент комиссияси тузилди. Комиссиянинг раҳбарлари спикер ва сенат раиси ҳисобланади. Парламент комиссиясининг мажлисларида нафақат турли вазирликларда балки вилоятларда ҳам барқарор ривожланиш мақсадларини қандай амалга оширилаётганини ўрганиб келяпмиз.
Форум 2 кун давом этади. 8 та сессия давомида 20 дан ортиқ мамлакатдан 150 та иштирокчи иштирок этади. Форум ҳам ижроия хокимият ҳам парламентнинг ҳамкорлиги асосида ўтказилади.
Манба: UzReportNews
- Қўшилди: 21.06.2021
- Кўришлар: 3894
- Чоп этиш