Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

ҲАМ ҲУҚУҚШУНОС, ҲАМ АДАБИЁТШУНОС

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази “Ҳуқуқий ахборот сектори”да китобхонлар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, юридик фанлар доктори, академик Акмал Саидов китобларидан иборат “Ҳам ҳуқуқшунос, ҳам адабиётшунос” номли бурчак ташкил этилган. Бу ерда муаллифнинг “Ҳуқуқ, метафизикаси, давлат ҳуқуқи, ҳуқуқ ва адабиёт”, “Данте – юрист”, “11 француз юрист-адиблари” каби кўплаб мазмунан кўламдор китоблари мавжуд.

қарашларининг адабий-бадиий асарларида акс этиши ҳамда ушбу асарларнинг дунё миқёсида, шу жумладан, Ўзбекистонда ўрганилиши ҳолатларини атрофлича таҳлил қилдим. Ҳар бир юрист-адибга бағишланган рисолага шу ижодкорга тегишли ҳикматли сўзлар, адиб ҳаёти ва ижодининг асосий саналари, асарлари рўйхати каби муҳим маълумотлар илова сифатида киритилди.

Шу ўринда олимнинг “11 француз юрист-адиблари” китобига эътибор қаратамиз. Мазкур китобда француз тилида ижод қилган буюк ҳуқуқшунос-адибларнинг ҳаёти ва ижоди, лавҳалари, уларнинг ҳуқуқий қарашлари, ҳикматли сўзлари жамланган. Ўзбек тилига таржима қилинган асарларидан айрим парчалар берилган. Ҳақиқатан, мазкур мутолаа боп китоб ҳуқуқшунослар, адабиётшунослар, тарихчилар, ўқитувчилар, талабалар ҳамда француз адабиёти ва ҳуқуқига қизиқувчи китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилинмоқда.

Мазкур китобларнинг аксари ўзбек тилида, айримлари рус, инглиз, француз, немис тилларида нашр этилди.

Буюк адиб-ҳуқуқшунослар ҳаёти ва ижодидан лавҳалар, уларнинг ҳуқуқий қарашлари ҳамда ҳикматли сўзлари, бадиий асарларидан айрим намуналар жамланган залворли “Адабиёт ва ҳуқуқ” китоби олти фаслдан ташкил топган.

Шунингдек, “Адабиёт ва ҳуқуқ – илҳомнинг қўш қаноти” номли кириш мақоласи, “Адабиёт юрист нигоҳида” ҳамда “Ғарб адабиётида ҳуқуқ: ҳолати ва истиқболлари” номли мақоласи ўрин олган.

Акмал Саидовнинг ҳуқуқ, юриспруденция ва адабиёт орасидаги муштарак жиҳатларни ёритишга қаратилган салмоқдор асарлари, қисқаси адабиётшуносликка оид илмий тадқиқотлари китобхонларга катта қизиқиш уйғотмоқда. Унинг жаҳон ва ўзбек адабиёти сара асарлари юзасидан ҳамда янгича назар этилган китобларга ёзаётган сўзбоши ёки сўнгсўз мақолалари, машҳур адиблар ҳақидаги мўъжаз тадқиқотлари узоқ йиллардан буён матбуотда мунтазам эълон қилиб келинмоқда.

Ўз асарлари ҳақида муаллиф шундай ёзади:

— Аввало, мен университетда олган маълумоти бўйича юрист бўлган адиблар ҳаёти ва ижодини тадқиқотларим мавзуси этиб белгиладим. Адибнинг ҳаёти, таълим-тарбия олган даври, сўнг эса ҳуқуқий дунёқараши шаклланиши ва бу қарашларининг адабий-бадиий асарларида акс этиши ҳамда ушбу асарларнинг дунё миқёсида, шу жумладан, Ўзбекистонда ўрганилиши ҳолатларини атрофлича таҳлил қилдим. Ҳар бир юрист-адибга бағишланган рисолага шу ижодкорга тегишли ҳикматли сўзлар, адиб ҳаёти ва ижодининг асосий саналари, асарлари рўйхати каби муҳим маълумотлар илова сифатида киритилди.

Муаллифнинг узоқ йиллик илмий ва ижодий изланишлари натижасида “Данте – юрист”, “Шекспир ва юриспруденция”, “Гёте – юрист”, “Иммануэл Кантнинг фалсафий-ҳуқуқий мероси ва замонавий юриспруденция”, “Ҳофман немис ва ўзбек юристи нигоҳида”, “Кафка – юрист” каби туркум рисола ҳамда китоблари нашрдан чиқиб, китобхонлар ҳукмига ҳавола этилган.

Беҳад қизиқарли ва қимматли материалларга бой бўлган, чуқур фалсафий мушоҳадалар билан тўйинган мазкур китоб адабиётсевар ва ҳуқуқшунос китобхонларга мақбул ва манзур бўлмоқда. Барча маърифатли китобхонлар академик Акмал Саидовдан жаҳон адабиётида ёрқин из қолдирган буюк адиб-ҳуқуқшунослар ҳаёти ва ижодидан қизиқарли лавҳалар, ҳуқуқий қарашлари ва ҳикматли сўзлари жамланган янги китобларини кутиб қоладилар.

 

Оқилжон ҒОФУРОВ,

ёзувчи,

Қудратжон АКБАРОВ,

вилоят ахборот-кутубхона

маркази бош мутахассиси

«Янги Фарғона» газетасининг 2026 йил 3 октябрь сони

Nashr sanasi 06.10.2026 Ko'rishlar 55
Ulashish