БМТ: Ғазода болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда

Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи БМТнинг Яқин шарқ агентлиги бош комиссари Филипп Лаззарини Ғазо секторидаги ҳар бешинчи бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётганини таъкидлади.

Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо секторида тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошгани ҳақида хабар тарқатган эди. 2025 йилда ташкилот Ғазода беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 21 та ҳолатини ҳужжатлаштирди.

Исроил ва Фаластин ўртасида қуролли қарама-қаршилик 2023 йил 7 октябрда бошланганди. Ўшанда ХАМАС жангарилари чегара ҳудудларига бостириб кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олганди. Расмийларга кўра, Исроил томонида 1200 га яқин одам ҳалок бўлган.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари “Темир қиличлар” операциясини бошлаб юборди, унда тинч аҳоли нишонларига зарбалар берилди ва Ғазо сектори тўлиқ блокадага олингани ҳақида эълон қилинди. 

С.Раҳимов, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech