Резолюция кенг қўллаб-қувватланди: дунёнинг турли минтақаларидан 80 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаммуаллифлар бўлди.
Ҳужжат асосини Ўзбекистон Президентининг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» дастури, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Марказий Осиёнинг яшил белбоғи» кўчат экиш кампанияси каби ташаббуслари ташкил этади. Унда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун куч ва ресурсларни сафарбар этиш талаб қилиниб, давлатлар ва ташкилотларга тегишли чора-тадбирларни кучайтириш тавсия этилади.
Ушбу резолюцияда Ўзбекистоннинг глобал экологик ташаббуслардаги роли ортиб бораётгани, барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга интилиши алоҳида таъкидланган.
Kun.uz