Бугун – Бутунжаҳон сувга чўкишнинг олдини олиш куни

Сувсиз яшаб бўлмаслиги ҳаммамизга маълум, аммо бу “оби ҳаёт” тирикликка нуқта қўйиши ҳам мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Масалан, сўнгги ўн йил ичида 2,5 миллиондан ортиқ одам сувга чўкиб кетиш оқибатида ҳалок бўлган. Ачинарлиси уларнинг кўпчиллиги асосан, ёш болалардир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг огоҳлантиришича, чўкиш ҳар қандай шахс билан содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳодисадир. 

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб чўкиш ҳолатларининг 90 фоиздан ортиғи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлмоқда. Аммо юқори даромадли мамлакатларда ҳам маълум ёш гуруҳлари ва этник озчиликлар орасида чўкиш даражаси юқорилигича қолмоқда ва бу ҳолат шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.

Статистикага кўра, эркакларнинг сувга чўкиб кетиш даражаси аёлларга қараганда икки баравар юқори. 

2024 йилда чоп этилган чўкишнинг олдини олиш бўйича глобал ҳисоботда бутун дунё бўйлаб чўкиб кетиш ҳолатлари кўлами ҳамда уларни камайтириш бўйича стратегия ва чора-тадбирларни амалга оширишда эришилган ютуқлар тасвирланган.

Ҳисоботга кўра, 2000 йилдан 2021 йилгача чўкиш оқибатида ўлим ҳолатлари 38 фоизга камайди. Бу ҳолат қувонарли албатта, аммо ҳақиқат шундаки, ҳар соатда 30 дан ортиқ одам чўмилиш жараёнида ҳаётдан кўз юммоқда. 

ЖССТ сувда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун олтита исботланган ечимларни, уларни амалга ошириш бўйича батафсил тавсияларни таклиф қилиб келади. 

Жумладан, мактаб ёшидаги болаларга сузиш бўйича асосий кўникмаларни, сувда хавфсизликни таъминлаш, чўкиб кетганда биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатиш, мактабгача ёшдаги болалар учун эса сувдан узоқда хавфсиз жойларни таъминлаш, шунингдек, сувга киришни чеклаш учун тўсиқларни ўрнатиш тавсия этилган.

За последнее десятилетие утопление унесло более 3 миллионов жизней – в основном среди детей и молодежи.

Бундан ташқари, чўмилиш ҳавзаларида хизмат қилаётган кузатувчиларни хавфсиз қутқариш ва реанимацияга ўргатиш, хавфсиз навигация амалиётларини, шу жумладан қутқарув жилетларини мажбурий кийишни жорий этиш, сув тошқинлари ва бошқа хавф-хатарларга чидамлиликни кучайтириш ва улар билан боғлиқ хавфларни бошқариш ҳам инсонлар умрини сақлаб қолишнинг муҳим шартларидир. 

– Амалга ошириш йўналишларига қараб фарқ қилса-да, чўкишнинг олдини олиш бўйича халқаро ҳамжамият ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда изчил ҳаракат қилиши керак, -дейилади ЖССТ тавсиясида. 

Муҳими, болалар асло қаровсиз қолмаслиги, айниқса, чўмилаётганда катта ёшдагиларнинг назорати остида бўлишлари зарурлигини унутмаслик керак. 

Саидмурод Раҳимов тайёрлади.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech