Озон қатлами Ерни хавфли ультрабинафша нурланишдан ҳимоя қилади. XX асрда озонни емирувчи моддаларнинг саноатда кенг қўлланилиши туфайли у емирила бошлади.
Олимлар 1970-йиллардаёқ бу масала юзасидан хавотир билдира бошлашди. 1987 йилда Монреаль баённомаси имзоланди, у озонни емирувчи моддаларнинг 99 фоизини босқичма-босқич қисқартиришни талаб қилди. Бироқ, бу вақтга келиб, озон қатлами аллақачон катта зарар кўрди, Антарктида устида катта тешик пайдо бўлди.
Озонни емирувчи моддаларнинг босқичма-босқич бекор қилиш ижобий таъсир кўрсатди. Прогнозлар шуни кўрсатадики, паст кенгликларда озоннинг тикланиши 2040 йилгача, Арктикада 2045 йилгача ва Антарктидада 2066 йилгача кутилиши мумкин.
Олимлар глобал исишнинг озоннинг тикланишига таъсирини ҳам баҳолашди. Озон қатлами ҳароратининг бироз пасайиши иқлим ўзгаришининг ён таъсири ҳисобланади. Бу Антарктида устида кўпроқ стратосфера булутлари пайдо бўлиши мумкинлигини англатади, бу эса туйнукнинг тикланишини бироз кечиктиради, деб ёзади The Daily Mail.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу ютуқларга қарамай, стратосферадаги озон ва озонни емирувчи моддаларнинг қўлланилиши диққат билан кузатиб борилиши керак, деб хабар берди mir24.tv.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»