Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази билан ҳамкорликда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси матнини ўзбек тилида (кирил ва лотин имлосида) ҳамда қорақалпоқ тилида алоҳида китобчалар шаклида янгидан нашр этди. Бу инсоният тарихида илк бор инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини эълон қилган ушбу Декларация 75 йиллигига мўъжаз туҳфадир.
Маълумки, жорий йил 10 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги кенг нишонланади. Декларация юбилейи арафасидаги глобал кўламли тадбирларга 2022 йил 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни старт берилди.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини ўз ичига олган. Ушбу халқаро ҳужжат шу кунгача дунёнинг 530 дан ортиқ тилига таржима қилинган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ушбу Декларация ўзбек ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган ва бир неча марта нашр этилган. Янги нашр ҳам мамлакатимиздаги кутубхоналарга беғараз тарқатилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 13.03.2023
- Кўришлар: 4074
- Чоп этиш