Конституция ҳар қандай давлатнинг асосий қонунидир. У жамият учун ишлаши, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондириши керак. Конституциянинг мазмуни — мамлакатнинг давлат, ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча асосларини белгилашдан иборат. Бошқача айтганда, у ҳуқуқ тизимининг асоси ва пойдевори бўлиб, бошқа барча қонунлар унинг асосида қурилади. Лекин, шу билан бирга, Конституция қатъий, ўзгармас ҳужжат эмас. Замонавий Ўзбекистон тарихида илк маротаба халқнинг ўзи конституциявий ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда. Шу маънода Янги Конституция том маънода Халқ Конституциясига айланиб бормоқда.
Сўнгги кунларда фаол ўтказилаётган турли-туман тадбирлар қаторида айни пайтда Бухоро давлат университетида ҳам "Конституцион ислоҳотлардан кутилаётган натижалар" мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори биринчи ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор Мирзатилло Тиллабаев, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор Музаффаржон Мамасидиқов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлари доктори, профессор Муроджон Турғунов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Фарҳод Хайитбоевлар ҳам иштирок этишди.
- Қўшилди: 30.03.2023
- Кўришлар: 3833
- Чоп этиш