Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорлик: жорий йилнинг биринчи ярми натижалари

2023 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастури қабул қилинганлигининг 30 йиллиги халқаро ҳамжамият томонидан кенг нишонланади. Бу саналарни нишонлаш доирасида халқаро, минтақавий ва миллий тадбирлар ўтказиш, инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-маърифий ҳамда таълим-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли, ёшлар ва болалар учун дарслик, қўлланма ва бошқа адабиётларни тайёрлаш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги фармони билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги Тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур 30 та банддан иборат бўлиб, 1-ярим йилликда та банд бўйича  ишлар тўлиқ бажарилган.

2023 йил 13-15 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюркнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди. БМТ Олий комиссари ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Сенат раиси, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарлари билан учрашди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбарияти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), шунингдек, фуқаролик жамияти фаоллари, аҳоли вакиллари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан юзма-юз мулоқот қилди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг 2023 йил 10 июндаги  Қўшма қарори билан тасдиқланди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича халқаро тадбирларда Миллий       марказ вакиллари иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2023 йил 13-16 июнь кунлари Миллий марказ директори Пекин шаҳрида “Тенглик, ҳамкорлик ва тараққиёт: Инсон ҳуқуқлари бўйича глобал бошқарув ҳамда Ҳаракатлар дастури ва Вена декларациясининг 30 йиллиги” мавзусида бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари бўйича Глобал бошқарув форумида асосий маъруза билан иштирок этди.

2023 йил 21-25 май кунлари Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиянинг 21-сессиясида Миллий марказ вакили маъруза қилди. Сессияда “Тадбиркорлик ва инсон ҳуқуқлари: ИҲТ мамлакатлари учун норматив-ҳуқуқий база ва йўриқномалар” мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтди.

2023 йил 5-6 июнь кунлари Вена шаҳрида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ва Австрия ҳукумати томонидан ташкил этилган “Вена бутунжаҳон конференцияси 30 йиллиги: Бизнинг ҳуқуқлар – бизнинг келажак” мавзусидаги юқори даражадаги Бутунжаҳон конференциясида Ўзбекистон вакили иштирок этди.

2023 йил 17-19 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари Т.Хакала ва И.Гилмор бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти,  Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти, Бош прокурор, Ички ишлар ва Адлия вазирлари билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, 2023 йил 23-25 апрель кунлари “Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгаши (Люксембург) ҳамда 19-21 июнь кунлари “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва тегишли масалалар бўйича кичик қўмитасининг (Брюссель) 19-мажлиси ишларида Ўзбекистон делегацияси таркибида Миллий марказ вакили иштирок этди.

Ҳисобот даврида Миллий марказда 20 га яқин халқаро ташкилот ва ҳорижий давлатлар делегациялари билан учрашувлар ўтказилди. Жумладан, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштимрувчиси, АҚШ, Германия, Япония, Қатар, Мўғилистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари делегациялари билан учрашувлар ўтказилди.

2023 йил 11-13 май кунлари Миллий марказ директори Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “XI Петербург халқаро юридик форуми”да асосий маърузачи сифатида иштирок этди. 

Бундан ташқари, Марказ вакиллари АҚШ, Қозоғистон, Шимолий Македонияда бўлиб ўтган бир қанча халқаро конференция ва давра суҳбатларида иштирок этди. АҚШ Давлат департаментининг “Эътиқод эркинлигига кўмак” мавзусидаги ўқув ташрифи, Қочоқлар тўғрисидаги “Глобал форум-2023” доирасида суб-минтақавий тайёргарлик давра суҳбати (Алмати шаҳри), Марказий Осиёда фуқаросизликка барҳам бериш бўйича давра суҳбати (Алмати шаҳри), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар академиясининг “Инсон ҳуқуқлари соҳасида конун устуровлиги” мавзусида ўқув семинари (Скопье шаҳри), Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда қонун устуворлиги” қўшма дастури Минтақавий бошқарув қўмитаси иккинчи йиғилиши (Астана шаҳри) шулар жумласидандир.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хи
змати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech