7 ноябрь куни Тошкент давлат юридик университети талабалари учун маҳорат дарси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар доирасида ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Университетнинг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси” билан ҳамкорликда ўтказилган маҳорат дарси “Мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусига бағишланди.
Миллий марказ ходими айни мавзуда маъруза қилди. Дарс якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 07.11.2023
- Кўришлар: 3284
- Чоп этиш