Янги Ўзбекистонда бола ҳуқуқларига эътибор – долзарб ва доимий

25 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида шу мавзуда сайёр ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр босқичида таҳсил олаётган 50 нафар талаба иштирок этди.

Машғулот давомида инсон ҳуқуқларини муҳофаза этиш ва ҳурмат қилиш миллий қонунчиликда қандай акс эттирилганлиги ҳақида маълумот берилди. Жумладан, миллий қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро стандартларни, БМТ устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини қарор топтириш бўйича кенг кўламли ишлар давом этаётганлиги таъкидланди.

Айниқса, 1 июнь —  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда Бутунжаҳон ота-оналар куни ҳар бир инсон учун чуқур маъно англатувчи саналардир. Ушбу байрамлар инсонни ўз ҳаёти, ўз бурчи ва ўз муносабатлари ҳақида ўйлашга ундайди. Айни саналар муносабати билан оммавий ахборот воситалари, таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик томонидан ушбу мавзуларга алоҳида эътибор қаратилиши муҳим аҳамиятга эга.

Талабалар Миллий марказнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қимматини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган фаолияти ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, Миллий марказда миллий маърузаларни тайёрлаш механизмлари, хорижий экспертларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича тавсиялари ва прокуратура органлари билан ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари, уларнинг бажарилиши ва миллий маърузалар тайёрлаш бўйича асосий вазифаларни ҳам ўргандилар. Шу тариқа инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарсида талаба-ёшларга қонунчилик ва ҳуқуқий амалиёт борасида атрофлича билим олиш имкони яратилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech