Анжуман иштирокчиларига Миллий марказнинг янги китоблари тарқатилди

2022 йил 13 декабрда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида "Ғайбулла Саломов ва ўзбек таржима мактаби" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ўзбек таржимашунослиги мактаби асосчиси Ғайбулла Саломов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр этилган янги китоблар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзонинг “Салламно, Истиқлол! (Ғайбуллоҳ ас-Салом оламига саёҳат)” ва Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди билан ҳамкорликда тайёрланган “Профессор Ғайбулла Саломов 90 йиллиги: илмий ва ижодий фаолияти” номли китоблар анжуман иштирокчиларига манзур бўлди.

 

   Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

ЎзА 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech