МУРОЖААТНОМА МАМЛАКАТНИ ИСТИҚБОЛДА ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АМАЛИЙ ДАСТУРИДИР
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Анъанага айланган ушбу тадбирда поёнига етаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, 2023 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар баён этилди.
Ўзбекистон Президенти томонидан тақдим қилинган дастуруламал ҳужжат нафақат мамлакатимиз кенг жамоатчилиги, балки хорижий давлатлар академик-эксперт доиралари, дипломатик корпус вакиллари орасида ҳам ўз акс-садосини берди.
Ҳусайн ГУЛИЕВ,
Озарбайжон элчиси:
— Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома чуқур таҳлил хусусиятига эга экани билан ажралиб турди. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва истиқболдаги режалар атрофлича баён этилди.
Давлат раҳбари аниқ ва тушунарли ҳаракатлар алгоритмини эълон қилди. Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномасини тинглаб менда ҳеч қандай савол қолмади. Чунки унда мамлакат ҳаётининг барча жабҳалари қамраб олинган, мавжуд вазиятга оқилона баҳо берилган.
Шунингдек, Мурожаатнома халқни рози қилишга бўлган азми қарор мужассамлиги билан ҳам юксак эътиборга моликдир.
Абдужаббор РАҲМОНЗОДА,
Тожикистон элчиси:
—Давлат раҳбарининг Мурожаат номаси дастурий нутқ бўлди. У Янги Ўзбекистонни янада ривожлантиришга жуда эътибор қаратди ва бу бўйича аниқ таклифларни илгари сурди.
2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб эълон қилинди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати сўнгги йилларда мамлакатда таълим сифатини оширишга жиддий эътибор қаратмоқда. Ўйлайманки, келгуси йилда таълим тизимида янада жиддий ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилади.
Ўзбекистон етакчиси мактабгача таълимни ривожлантириш мақсадида алоҳида вазирлик ташкил қилди, жажжи болажонларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини ошириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширди. Ўзбекистон бу йўналишдаги мавжуд муаммоларга ечим топди. Бугунги кунда 74 фоиздан ортиқ бола мактабгача таълим муассасаларига бориш имкониятига эга. Бу йўналишда мамлакатингиз Марказий Осиё минтақасида етакчи ўринни эгалламоқда.
Мурожаатномада янги мактаблар қуриш, таълим тизими ислоҳотларини давом эттириш ва ўқитувчилар мавқеини ҳамда ролини ошириш бўйича ҳам муҳим ташаббуслар билдирилди. Президент ўқитувчилар обрўсини юксалтириш бўйича мамлакат қонунчилигига ўзгартишлар киритиш мақсадларини ҳам маълум қилди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш орқали кейинги икки, уч йил давомида ушбу жабҳани ўта ривожланган ва аҳолига юқори даражада хизмат кўрсатадиган тизимга айлантириш вазифаларини санаб ўтди. Мурожаатномада, шунингдек, саноат, автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон етакчиси энергетика соҳасини янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифаларни санаб ўтди. Тармоқдаги мавжуд муаммоларнинг олдини олиш учун тизимли таҳлил тақдим этилгани баробарида мамлакат ҳукумати олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Мурожаатномада қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам катта эътибор қаратилди, амалга оширилиши керак бўлган ўзгаришлар юзасидан аниқ таклифлар билдирилди. Ўйлайманки, ушбу таклифлар ва соҳада амалга ошириладиган ўзгаришлар деҳқонларга катта имкониятлар яратиб, уларнинг фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилади.
Энг муҳим жиҳати шундаки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ижтимоий давлат эканини айтди, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш чоралари бўйича бир неча муҳим ташаббусларни илгари сурди. Мурожаатномада билдирилган барча муҳим ташаббуслар Ўзбекистон халқининг ҳаётини янада яхшилашга ва мамлакатнинг ривожланган давлатлар сафига қўшилишига хизмат қилади, деб ҳисоблайман.
Даниэль Кристиан ЧОБАНУ,
Руминия элчиси:
— Ушбу муҳим тадбирда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Ўзбекистон Президентининг янги ташаббусларини эшитиш биз учун катта шараф бўлди.
Ўзбекистонда ислоҳотлар давом этаётгани ва фаоллашаётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Руминия давлатингиз раҳбари етакчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнини юксак қадрлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий ҳокимиятни ислоҳ қилиш масалаларига катта эътибор қаратди. Бу жуда муҳим жиҳат. Давлат раҳбари, шунингдек, таълим соҳасини ривожлантириш режалари билан ҳам ўртоқлашди.
Руминия бу ташаббусларни ҳар томонлама қўллабқувватлашга тайёр. Биз иқтисодий соҳада ҳам алоқаларни ривожлантиришга ҳозирмиз.
Ўзбекистон Президенти хорижий сармояларни жалб этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шуни таъкидлашни истардимки, жорий йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери энг юқори кўрсаткичга етди.
Раҳел БЁШ,
Швейцариянинг Ўзбекистондаги дипломатия миссияси раҳбарининг ўринбосари:
— Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасида давлат ва халқ ҳаётини янада яхшилаш бўйича жуда долзарб таклиф ва мақсадлар ўз ифодасини топди. Хусусан, бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлаш вазифаларига эътибор қаратилгани менга жуда мақбул бўлди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг таълим олиши, бандлигини таъминлаш бўйича истиқболдаги чоратадбирлар ҳам алоҳида таъкид ланди.
Нурлан ЖУМАЛИЕВ,
Қирғизистон элчихонаси маслаҳатчиси:
— Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатнома сермазмун ва қизғин фикрмулоҳазаларга бой бўлди. Мурожаатнома 2023 йилда Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи учун мукаммал дастур бўлиб хизмат қилади. Унда давлат раҳбари келгуси йилда амалга ошириладиган мақсад ва вазифаларни аниқравшан белгилаб берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё минтақасидаги вазият, минтақа давлатлари билан яқин қўшничилик, биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди. Бу, ўз навбатида, минтақада тинчлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади, деб ҳисоблайман. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи сиёсати жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки давлатларимизнинг бирбири билан ўзаро боғлиқлиги минтақа барқарорлигини таъминлайди.
Мурожаатномада, шунингдек, давлат ташкилотлари оддий одамларга янада катта эътибор қаратиши кераклигига алоҳида урғу берилди. Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ва вазирликларнинг ўз фаолиятини аҳоли орасига кириб, оддий одамларнинг манфаатларидан келиб чиқиб ташкил этиши зарурлиги сингари қатор ташаббуслар ҳам катта таассурот уйғотди.
Нина ЛИНДЕ,
Латвия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори:
— Мурожаатнома Ўзбекистонда 2022 йилдаги асосий сиёсий воқеалардан бири бўлди. Давлат раҳбари ўзининг дастуруламал маърузасида ўтаётган йил якунларини сарҳисоб қилиб, давлатни янада барқарор ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ўта долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Ўзбекистон тарихий аҳамиятга молик кенг кўламли ислоҳотларни ишонч билан давом эттирмоқда. 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши олти йил аввал Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бошланган давлат ва жамиятни ҳар томонлама янгилаш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Янгиланишлар жараё нининг пировард мақсади Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги мавқеини янада юксалтиришга қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини, жамиятда ҳар бир инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашнинг беқиёс аҳамиятини яна бир бор ифода этди.
Антуан КОЛОННА,
“Spectacle du Monde” журнали бош муҳаррири (Франция):
— Анъанага кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар йили мамлакат парламенти ва халқига Мурожаатнома йўллаб, ушбу дастуруламал ҳужжатда ўтган йил якунларини сарҳисоб қилди, яқин истиқболдаги тараққиётнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
Навбатдаги Мурожаатномада илгари сурилган қуйидаги асосий фикрлар эътиборимни тортди.
Биринчидан, 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиш таклиф этилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар амалга оширилди. Мамлакатда инсон шаъни ва қадрқиммати ҳамма нарсадан устун кўрилмоқда. Халқ билан бевосита мулоқот йўлга қўйилди. Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонда инсон омилига устувор аҳамият қаратилаётганидан далолат беради.
Иккинчидан, давлат раҳбари пандемия ва глобал сиёсийиқтисодий мавҳумлик шароитига қарамасдан, Ўзбекистонда эришилаётган барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъкидлади. Республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми биринчи марта 80 миллиард доллардан ошди ва 2018 йилга нисбатан 1,5 баробардан ортиқ миқдорда ўсди. Жорий йил бошидан буён тўғридантўғри хорижий инвестициялар ҳажми 8 миллиард долларга етди. Учинчидан, ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, йирик шаҳарлар иқтисодий тараққиётнинг локомотиви ва “ўсиш нуқталари”дир. Мамлакатда нафақат минтақа, балки жаҳон миқёсида машҳур ва тарихий шаҳарлар мавжуд. Хусусан, энг қадимий шаҳарлардан бири, Темурийлар давлати пойтахти Самарқанд бугун халқаро сайёҳлик ва ишбилармонлик маркази мақомини олди. Давлат раҳбари сайёҳлик салоҳиятини уч миллион туристга етказиш режалаштирилаётган шаҳарни республика миқёсидаги маъмурий бирликка айлантиришни таклиф қилди.
Умуман олганда, янги Мурожаатноманинг тақдим қилингани мамлакатни модернизация қилишнинг муҳим босқичини англатади. Зеро, Марказий Осиёнинг асосий давлати бўлган Ўзбекистонда сўнгги йилларда сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларда улкан ўзгаришлар, туб ислоҳотлар амалга оширилди.
Меҳмет Сейфитдин ЭРОЛ,
Анқара Инқироз ва сиёсий тадқиқотлар маркази — “ANKASAM” директори, профессор (Туркия):
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси менда катта таассурот қолдирди. Шу ўринда қўл бошқарувидан тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани ҳақидаги фикрларни алоҳида таъкидламоқчиман. Аввалги синовларга бой, глобал пандемия даврида ўзўзидан “қўл бошқаруви” ўрнатилган эди ва бу ҳам ўз самарасини берди. Энди эса Ўзбекистон ўз тараққиётини давом эттириш йўлида янги босқичга кирар экан, тизимли бошқарувни кучайтириш айни муддаодир.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиши, давлат хизматчилари сони ҳам босқичмабосқич 2530 фоизгача қисқартирилиши ҳақидаги таклифларини қуйидагича баҳолаш мумкин: ислоҳотларнинг илк йилларида ҳақиқатан ҳам ҳар бир соҳага йўл кўрсатиш, пойдеворни қўйиб олиш учун алоҳида идоралар тажрибаси иш берди, энди эса ихчам тизимга ўтиш вақти келди. Бу жараён Ўзбекистон давлат қурилишини такомиллаштиришда ижобий натижаларга олиб келади.
Мурожаатноманинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, у давлат тизимида мавжуд камчиликларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишнинг аниқравшан йўлларини ишлаб чиқишга асослангандир.
Мурожаатномада олдинги йилларда бўлгани каби бу гал ҳам ташқи сиёсат масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон раҳбари томонидан прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат юритиш, шунингдек, ўзаро яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш бўйича танланган йўналиш ўзгармаслиги яна бир бор таъкидланди.
Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани унинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда келгуси даврда мамлакатни янада ривожлантиришнинг “амалий дастуридир” деб баҳолаш мумкин.
“Дунё” АА
- Қўшилди: 22.12.2022
- Кўришлар: 5114
- Чоп этиш